Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Жума куни Қурбон ҳайити билан боғлиқ вазият якуний равишда аниқланди. Байрамни 6 июндан нишонлаймиз, «олти кунликлар» учун қўшимча дам олиш куни – 7 июнь.
Бу борада бухгалтерия ҳисобга олиши керак бўлган муҳим жиҳатларни «Норма»нинг эксперти ва кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналга обуна бўлинг.
Экспертларга савол бериш учун Buxgalter PROга обуна бўлинг.
– Президентнинг 30.05.2025 йилдаги ПҚ-195-сон қарори билан қуйидагилар белгиланди:
- Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси – 6 июнь, жума;
- 6 кунлик иш ҳафтаси шароитида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни – 7 июнь.
Неча кун дам оламиз?
Иш вақти тартибидан қатъи назар, барча ходимлар ушбу ҳафтада кетма-кет уч кун – 6, 7 ва 8 июнь кунлари дам олишади.
5 июнь барча иш тартибида меҳнат қилувчилар учун – байрам олдидаги қисқартирилган иш куни, чунки байрам иш бўлмаган кунлар арафасида кунлик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади
.
Узлуксиз фаолият юритаётган ташкилотларда ва байрам олдидаги кунда иш (смена) давомийлигини қисқартириш мумкин бўлмаган айрим иш турларида ортиқча ишлаш қуйидагилар билан қопланади:
- ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш
ёки (ходимнинг розилиги билан)
Иш вақтини ҳисоблаш
5 кунлик иш ҳафтаси шароитида ишлайдиган ходимлар учун иш вақтини ҳисоблаш ўзгармайди. Улар учун июндаги иш соатлари сони олдингидек қолади – 159 соат, иш кунлари – 20.
9 июнь, душанба иш куни бўлади, чунки Қурбон ҳайити дам олиш кунида нишонланмайди
.
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимларда июнда 23 иш куни бўлади. Иш вақти меъёри қуйидагича ташкил этади:
- 40 соатлик иш ҳафтаси учун – 154 соат;
- 36 соатлик иш ҳафтаси учун – 137 соат
Эътибор беринг
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш кунини белгилаш муносабати билан иш вақтини ҳисоблаш нафақат июнда, балки II чорак, ярим йил, 9 ой ва йил бўйича ҳам ўзгаради.
Иш вақтини ҳисобга олиш табелида иш кунлари ва соатларини Қурбон ҳайитининг янги санаси ва «олти кунликлар» учун қўшимча дам олиш кунига мувофиқ ҳисобга олиш керак бўлади.
ПҚ-195 тасдиқланишидан олдин расмийлаштирилган таътилларни зарурат бўлганда тузатиш ва бундан кейин таътилларни ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда расмийлаштириш керак. Таътил саналарида ўзгариш содир бўлган ходимларни бу ҳақда хабардор қилиш зарур.
Маълумотнома тизимларимизда фойдали материалларни тавсия этамиз:
![]()