Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди

preview

Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди, дея хабар берди Президент матбуот котиби ўзининг расмий каналида.

Тайинловга қадар Фаррух Пўлатов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Шерзод Кудбиев янги ташкил этилган Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси этиб тайинланди.

 

Солиқ қўмитасининг янги раиси ҳақида нималар маълум

Фаррух Пўлатов 1979 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона политехника институтини (2001) ва Тошкент давлат юридик институти магистратурасини (2010) тамомлаган.

Профессионал фаолиятини Фарғона вилояти прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бўлимида бошлаган. 2004-2018 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тизимида раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, вилоят бошқармаси ва марказий аппаратнинг соҳавий бўлимлари бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2018-2022 йилларда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси бўлган.

Барча муҳим янгиликлар – телеграм каналимизда. Обуна бўлиш

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text211968_soliq_qumitasiga_yangi_rais_tayinlandi