Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«Корхонага кўп миқдорда полиэтилен плёнка билан ўралган бочка ва қопларда импорт хомашё кириб келмоқда. Бу идишларнинг ҳаммаси (бочкалар, қоплар, полиэтилен) ҳеч қаерда – бухгалтерияда ҳам, бошланғич ҳужжатларда ҳам ҳисобга олинмайди. Хом ашёдан фойдаланганимиздан сўнг, бу идиш материалларини маҳаллий харидорларга сотишга қарор қилдик. Сотиш нархи бўйича кирим қилмоқчимиз. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Солиқ оқибатлари қандай бўлади ва қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга оширишимиз керак?
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» хизмати тайёр жавобларининг тўлиқ базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Proга киришни расмийлаштиринг.
Текинга олинган мол-мулк корхона даромади деб эътироф этилади ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда жами даромад таркибига киритилади.
Текинга олинган мол-мулкнинг қиймати унинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади
.
Бундай товарларни реализация қилишда ҚҚС тўланади.
Товарларни реализация қилишдан олинган даромад жами даромад таркибига киритилади, уларнинг таннархи эса фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади
.
Корхона ушбу ТМЗларни сотишга қарор қилганлиги сабабли, уларни бухгалтерия ҳисобида товар сифатида кирим қилишни тавсия этамиз.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси мазмуни |
Дт |
Кт |
|
Товарлар кирими |
2910 «Омбордаги товарлар» |
9390 «Бошқа операцион даромадлар» |
|
Товарларни реализация қилиш |
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» |
9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
|
Реализация қилинган товарлар таннархини ҳисобдан чиқариш |
9120 «Реализация қилинган товарлар таннархи» |
2910 «Омбордаги товарлар» |
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()