Фойда солиғи
Материал санаси 20.12.2024
«Ўзбекистон резиденти бўлган логистика компанияси Европадан Хитойга электромобилларни харид қилиш ва етказиб бериш бўйича халқаро тендерда иштирок этади. Буюртмачи – хорижий юридик шахс. Бундай фаолият қандай солиқ оқибатларига олиб келади?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 06.12.2024
«СК 337-моддаси 11-қисмида айтилишича, ушбу модданинг 1-қисми 12-бандида белгиланган солиқ ставкасини, 2022 йил 1 сентябрдан кейин жорий солиқ даврида жами даромади биринчи марта 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар – жорий ва кейинги солиқ даврларида 50 фоизга камайтириш ҳуқуқига эга, агар пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида солиқ тўловчининг жами даромади 100 млрд сўмдан ошмаса. Бу ерда қайси давр назарда тутилган – фақат 2022 йилми ёки кейинги даврларда ошиб кетса ҳам бу имтиёздан фойдаланиш мумкинми? Агар жами даромад 2026 йилда биринчи марта 10 млрд сўмдан ошса, имтиёзни қўллаш мумкинми?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 26.11.2024
«Корхона Хитойдан қайта сотиш учун эҳтиёт қисмлар харид қилди. Божхонадан ўтказишда айрим позициялар бўйича ҚҚС ҳисобланган ва ушланган божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетди. Бундай вазиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.11.2024
«Умумбелгиланган солиқларни тўловчи МЧЖ чакана савдо билан шуғулланади. Савдо фаолиятида қуриш, тўкилиш, оқиш ва бошқа шунга ўхшаш омиллар натижасида юзага келадиган табиий камайишнинг тасдиқланган ставкалари (нормалари) борми, токи бу йўқотишларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш мумкин бўлсин?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 20.11.2024
«Ташкилот қурилиш материаллари билан савдо қилади ва шундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводини қуряпти (икки турдаги фаолият). У эркин иқтисодий зонага киради ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзга эга. Икки турдаги фаолиятнинг умумий натижаси ҳозирча зарар кўрсатмоқда. Фойда солиғини ҳисоблашда ўтган йиллар зарарини неча йил давомида кўчириш мумкин?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 12.11.2024
«Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини ҳисобга олиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими мутахассислари томонидан тушунтириш берилди. ... 

Материал санаси 25.10.2024
«Таъсисчи тиббиёт клиникасига қисқа муддатли қарзлар берган эди. Энди у уларни корхонага текин бермоқчи. Таъсисчи ўз қарори билан қарзларни 6820-ҳисобдан 8530-ҳисобга текин олинган мулк сифатида ўтказиши, 6920-ҳисобдаги йиғилган фоизлар билан корхона зарарини қоплаши мумкинми? Бунинг қандай солиқ оқибатлари бор?» Саволга «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.10.2024
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.09.2024
«Компания чет эл молия ташкилотидан тракторлар сотиб олиш учун кредит олди. Тракторлар (импорт) умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида келиб тушди. Бугунги кунга келиб, кредитнинг 1 миллион доллардаги миқдори ёпилган ва фоизлар тўланган. Кредитнинг қолган 500 минг доллар миқдоридаги қисмини тўлай олмаймиз, маблағ йўқ. Бошқа маҳаллий компания шу суммага тракторлар уларга ўтиши шарти билан келгусида кредитни ўзига қайта расмийлаштиришга тайёр. Кредитор бунга рози. Бу ҳолатда Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ қандай турдаги шартномани тузиш мумкин? Бу операциялардан қандай солиқ оқибатлари (ҚҚС, фойда солиғи) юзага келади (асосий қарзнинг тўланган қисми ва фоизлари бўйича ва тўланмаган қисмининг қолдиғи бўйича)? Бу ерда СКнинг 244-моддаси 6-банди қўлланиладими? Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 10.09.2024
«Норезидентнинг доимий муассасаси фойдага эга, бироқ йил давомида дивидендлар (соф фойда) тўламаган. СКнинг 347-моддасига асосан, соф фойда деганда жами даромад ва жорий солиқ даври (календарь йил) учун харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Агар доимий муассаса йил давомида дивидендлар тўламаган бўлса, у соф фойдадан олинадиган солиқни йил якунлари бўйича ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши кераклигини тўғри тушуняпмизми?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.09.2024
«Корхона ва Малайзия миллий корпорацияси ўртасида билим ва кўникмалар билан алмашиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Корпорация ходимлари Ўзбекистонга келганда, корхона уларнинг йўл ва меҳмонхонада яшаш ҳақини тўлайди. Биз қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз керак? Солиқ оқибатлари юзага келадими?». Саволларга buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 04.09.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона таъсисчи билан фоизсиз қарз шартномасини тузди. Шартлар: корхона қарзни сўмда АҚШ долларига эквивалент бўлган суммада олади ва уни 18 ойдан сўнг бир тўлов билан сўмда сўндириш санасидаги МБнинг расмий курси бўйича АҚШ долларига эквивалент суммада қайтаради. Бундай қарз шартномаси фоизсиз ва валюта шартномаси ҳисобланадими? Битимни қандай тўғри расмийлаштириш керак? 12 ойдан ортиқ муддатга тузилган бундай шартнома бўйича қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?». Саволларга «Норма»нинг экспертлари Нурали НУРМУҲАМЕДОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб бердилар: ... 

Материал санаси 15.08.2024
«Ўзбекистон норезиденти бўлган хорижий компания Ўзбекистонда доимий муассаса рўйхатдан ўтказди. Унинг буюртмачиси ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида тўғридан-тўғри доимий муассасанинг ҳисобрақамларига тўлайди. Доимий муассаса даврий равишда фойдани бош компания ҳисобрақамига ўтказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун нима қилиш керак?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 31.07.2024
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона маиший техникани бўлиб-бўлиб сотмоқда. Шартномага кўра, харидор товар қийматини 12 ой давомида тўлайди, фоизлар ҳисобланмайди, пеня йўқ. Жалб қилинган солиқ маслаҳатчилари фойда солиғи сотиш суммасидан эмас, балки тўлов суммасидан, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш даврида солиққа тортилиши керак деб таъкидламоқдалар. Асос - 2-сонли БҲМС Мисолларининг 8-банди "Бўлиб-бўлиб сотиш, бунда товар қиймати бўлиб-бўлиб тўланади. Сотиш нархига тегишли даромад, фоизлар бундан мустасно, сотиш санасида тан олинади. Сотиш нархи олиниши керак бўлган қисмий тўловларни тахмин қилинган фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш асосида аниқланади. Фоизлар эса киритилган фоиз ставкасини ҳисобга олувчи вақтга доир мутаносиблик асосида уларнинг олинишига қараб даромад сифатида тан олинади". Фойда солиғи товарни сотиш вақтида даромад суммасидан ёки тўлов келиб тушганда, яъни қарз тўланишидан ҳисобланадими?". Вuxgalter.uz саволларига "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 22.07.2024
"Корхона товар етказиб бериш бўйича иккита импорт шартномасига эга. Бир шартнома бўйича товар ИМ 74 режимидан давлат фойдасига ҳисобдан чиқарилган, иккинчиси бўйича - ИМ 74 режимидан ИМ 76 режимига (йўқ қилиш) расмийлаштирилган. Ҳар иккала шартнома бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Ушбу шартномалар бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромадни тан олиш ва фойда солиғини тўлаш керакми?" Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 21.06.2024
«Корхона автомобилни юридик шахсга ижарага берди. Ижара шартномасига асосан ижарага олинган автомобиль бўйича барча харажатларни ижарага олувчи амалга оширади. Автомобиль бошқа транспорт воситаси билан тўқнашув содир этиб, ЙТҲга учради. Суд жараёнлари тугагунига қадар ижарага олувчи автомобилни ўз ... 

Материал санаси 20.06.2024
«Корхона 2024 йил I чорак учун 2 млрд сўм даромад олди. Аммо ҳукумат топшириғига кўра (ПҚ, ВМҚ) ўша давр учун у Ўзбекистонда спортни ривожлантириш учун 10 млрд сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамини кўрсатди. Корхона даромадидан 8 млрд сўмга ошган чегириб ташланмайдиган харажатларга фойда солиғи ... 

Материал санаси 06.06.2024
“Корхона реклама хизматларини кўрсатади. Унда экспорт шартномалари мавжуд бўлиб, уларга мувофиқ биз норезидентларга Ўзбекистон ҳудудида реклама хизматлари кўрсатамиз. Фойда солиғини ҳисоблашда биз СКнинг 337-моддасига асосан ноль даражали ставкани  қўллаймиз. Солиқ инспекцияси Фойда солиғи ... 

Материал санаси 07.05.2024
“Компаниямизнинг сотув бўлими ходимлари масалаларни муҳокама қилиш ёки муаммоларни ҳал қилиш учун мижозлар билан учрашишади. Улар кўпинча мижозларни бирга тушлик қилишга таклиф қилишади (шу жумладан алкоголли ичимликлар билан меҳмон қилишади). Агар компаниямизга ҳамкорлар ёки бошқа компаниялар ... 

Материал санаси 06.05.2024
“Корхона устав фондига ҳисса сифатида бошқа юридик шахсларнинг акцияларини олди. Акциялар номинал қиймати бўйича ҳисобда туради. Ҳозир акциялар эгалик қилувчига бозор қиймати бўйича қайтариб сотилмоқда. Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси саналади. Акцияларни номинал қийматидан юқори нархда ...