Янгиликлар
Дата публикации 16.12.2020
Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар 1,5-2 баравар ўсиши мумкин. Бу Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 11.12.2020
Venkon компанияси Капиталбанк билан биргаликда бухгалтерларни тўлов топшириқномаларини “қўлда” такрорлаш ва кирувчи банк тўловларини “тарқатиш”дан озод этди. Dibank янги сервиси ёрдамида 1С ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка келиб тушади. Ва аксинча, кирувчи тўловлар ва ҳисобварақдан ҳисобдан чиқаришлар ҳисоб тизимида автоматик тарзда тарқатилиши мумкин. ... 

Дата публикации 05.12.2020
Ҳурматли бухгалтерлар, аудиторлар, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолият юритадиган олимлар ва мутахассислар! 2020 йил 9 декабрь – Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторларининг касб байрами кунида сизни МҲХС ва ХАСни жорий этиш ва мазкур жараённинг иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатларига оид халқаро онлайн-конференцияга маърузачи ёки иштирокчи сифатида таклиф қиламиз. ... 

Дата публикации 09.11.2020
Бу йил АССА имтиҳонларни икки марта бекор қилди: июнда – бутун жаҳон учун, сентябрда –Тошкент ва Олмаота учун. Ўзбекистон талабалари учун декабрь ойи имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳам бошида силлиқ кечмади: улар “жой йўқ” деган жавобни олишди. Кейинроқ топилди, бироқ вазият ҳали ҳам кескинлигича қолмоқда. АССА сессиясининг декабрь ойи имтиҳонлари тўғрисидаги энг “қизғин” саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан АССАнинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича филиали вакили Жанна ИСКЕНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.11.2020
ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида янги ўқув муассасаси - Фискал институт ташкил этилади. Бу Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги қарорида назарда тутилган. Батафсил – norma.uz портали шарҳида. ... 

Дата публикации 30.10.2020
Муддатида имзоланмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш техник жиҳатдан қандай амалга оширилиши ва бундай ҳужжатлар билан кейинчалик қандай ишлаш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.10.2020
Ҳурматли амалиётчи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизни «Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз. Танловлар Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади. ... 

Дата публикации 23.10.2020
Марказий банк Бошқаруви 22 октябрда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди – 14%. Инфляциянинг йил якуни бўйича прогнози йиллик 11-12,5% даражасида сақланиб қолади. Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади. ... 

Дата публикации 14.10.2020
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Norma.uz ҳужжатнинг шарҳини тайёрлади: ... 

Дата публикации 24.09.2020
ДСҚнинг «Soliq hamkor» ахборот тизими контрагентларга солиқ органларини солиқ тўловчи, солиқ агенти ёки бошқа томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш имконини беради. Агар сизнинг устингиздан шикоят қилишган бўлса, текширув бўлиши мумкин. ... 

Дата публикации 22.09.2020
Солиқ қўмитаси янги тартиб бўйича ҳудудлар кесимида ҚҚСни қайтариш тафсилотларини эълон қилди. Эслатиб ўтамиз: қоплашнинг янги шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги 489-сон қарори билан белгиланган. ... 

Дата публикации 14.09.2020
Қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади. ... 

Дата публикации 12.09.2020
“Норма” ПРМ Молия вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ifrs.academy сайтида “МҲХС асослари” бепул онлайн-курсларини ўзбек ва рус тилларида ташкил этади. ... 

Дата публикации 11.09.2020
Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Кадастр агентлиги ташкил этилади. ... 

Дата публикации 10.09.2020
Молия вазирлиги Ўзбекистонда МҲХСни жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган. Малакали мутахассислар тайёрлаш учун у нималарни амалга ошираётганлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ гапириб беради. ... 

Дата публикации 08.09.2020
ДСҚ 2021 йил 1 январгача ваколатхона, филиал ёки ДМ орқали фаолият юритаётган хорижий юридик шахслар, шунингдек хорижий жисмоний шахслар – тадбиркорлар ҳақидаги бутун ахборотни Марказлаштирилган маълумотлар базасида жамлайди. Бу кенг идоралараро ҳамкорлик базасида уларга давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради. ... 

Дата публикации 05.09.2020
1 сентябрдан бошлаб янги Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари кучга кирди. Улар халқаро нормаларга мувофиқ тузилган ва кучини йўқотган 5 та НҲҲни алмаштирди. «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янгиликлар ҳақида батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 05.09.2020
Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармони билан 2020 йил 1 мартда тугайдиган аудитор малака сертификати муддати навбатдаги малакавий имтиҳонларни ўтказиш санасига қадар узайтирилган. Шу муносабат билан Молия вазирлиги томонидан малака сертификатининг амал қилиш муддатини вақтинчалик узайтирилган аудиторлар рўйхати ҳар ойнинг биринчи санасида янгиланади. ... 

Дата публикации 03.09.2020
Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида низом регламентланди. Ҳужжат 25 август куни кучга кирди. “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА янги Низом ҳақида батафсил гапириб берди: ... 

Дата публикации 30.08.2020
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари ва энг қадрли муаллифларимиздан бири – Дилшод СУЛТАНОВни давлат мукофоти – «ДЎСТЛИК» ордени билан тақдирлангани муносабати билан чин дилдан табриклаймиз! ...