Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТАНОВни қутлаймиз!
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари ва энг қадрли муаллифларимиздан бири – Дилшод СУЛТАНОВни давлат мукофоти – «ДЎСТЛИК» ордени билан тақдирлангани муносабати билан чин дилдан табриклаймиз!
Портал ўқувчилари қонун ҳужжатлари нормаларини талқин қилиш мушкул бўлган ҳар қандай вазиятда Дилшод Шуҳратовичдан батафсил, жуда керакли тушунтиришларни олишларини жуда яхши биладилар ва бунга кўникиб ҳам улгурдилар.
Қонунчиликдаги мураккаб ўтиш даврида ва пандемия шароитида ушбу материаллар туфайли солиқ тўловчилар ўзларини бирмунча енгил ҳис қилдилар!
Барчамиз учун қадрли Дилшод Шуҳратович СУЛТАНОВга муваффақият ва омад тилаймиз!
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Ўзбекистон қонунлари ва НҲҲ дунёдаги энг такомиллашган ҳужжатларга айланишига, айни пайтда Дилшод Шуҳратович билан биргаликдаги ҳамкорлигимиз бардавом бўлишига умид қилиб қоламиз!
Самимий тилаклар билдирган ҳолда,
buxgalter.uz, norma.uz ва «Норма» МЧЖ жамоаси.