Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«Вазият: айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон қурилиш компанияси пудрат шартномаси бўйича чет эл компаниясига қурилиш хизматларини кўрсатади. Унинг доирасида пудратчи буюртмачи манзилига импорт қилинган материалларни божхонадан ўтказишни амалга оширади. Буюртмачи томонидан тузилган импорт шартномасида пудратчи юк олувчи сифатида кўрсатилган. Буюртмачи пудратчига божхона тўловлари бўйича харажатларни алоҳида инвойс бўйича қоплаб беради».
Пудратчи ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шартми?
Buxgalter.uz тушунтиради:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналга обуна бўлинг.
– Бундай вазиятда пудратчи импортчи ҳисобланмайди, шунинг учун у ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур эмас.
БЮДнинг 8-устунида қуйидагилар кўрсатилади:
- Юк олувчи – божхона "тозалаш"ини амалга оширувчи пудратчи;
- импортчи – буюртмачи.
Бунда Божхона кодекси бошқа шахс (импортчи эмас) томонидан божхона тўловларини тўлашни тақиқламайди
.
Мажбурий ўтиш пайтини қочириб юбормаслик қачон муҳим
Корхона қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур экани тўғрисида тавсияда ўқинг > > >
Унда мисоллар билан батафсил тушунтирамиз, ташкилот қуйидаги ҳолларда ўтишни қандай расмийлаштириш керак:
- жорий жами даромаднинг чегара қийматидан ошиб кетди;
- импорт шартномасини тузди;
- қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган майдонлари мавжуд;
- марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектлар қуради;
- турғун савдо нуқтаси орқали алкоголь маҳсулотларини, шу жумладан пивони чакана нархларда сотади.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()