“Солиқ солишдан озод этилган, импорт қилинган технологик асбоб-ускуналар лизингга берилганда ҚҚС бўйича солиқ базаси мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланади.
1. Лизинг объектини “реализация қилиш нархи” атамаси нимани англатади?
2. Импорт қилинган асбоб-ускунанинг сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни қандай тўғри ҳисоблаб чиқариш керак?
3. ЭҲФда импорт қилинган асбоб-ускунани сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан ҚҚСни қандай тўғри акс эттириш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ назорати департаменти директори ўринбосари Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ...
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда солиқ тўловчиларга деярли 2 йил давомида кўплаб кўнгилсизликлар ва сарсонгарликлар олиб келган tax gap тизимини 1 октябрдан бошлаб бекор қилиш қарорини айтиб ўтди. Солиқчилар ташаббусни амалга оширишни кечиктиришмади. Шу ҳафтадан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларда солиқ узилиши коэффициенти акс эттирилмаяпти.
Мазкур ўзгартиришлар солиқ солиш ва тадбиркорларнинг солиқчилар билан ҳамкорлигига қандай таъсир қилишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. ...
Солиқ органи йўллаган хабарномада корхонада аниқланган ҚҚСнинг манфий фарқи тўғрисида хабар берилиб, ҳисобварақ-фактураларни қайта текширишни талаб қилмоқда.
Бундай хабарномага қандай қилиб тўғри жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди. ...
“Текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарнома олдик, унда солиқчилар бизнинг контрагентимиз 2022 йилда ва 2023 йилнинг январь ойида ҚҚС тўламаганлиги ҳақида хабар қилишган. Солиқчилар шу асосда биз мазкур контрагент билан тузилган шартномалар бўйича ҳисобга олинган суммаларни қайтаришимизни исташяпти.
Мазкур вазиятда қандай йўл тутган яхши: солиқчиларнинг талабларига рози бўлишимиз керакми? Ёки битимни амалга ошириш пайтида бизнинг контрагентимиз шубҳали корхоналар жумласида бўлмаганлигини кўрсатган ҳолда, норозилик билдириш лозимми? Бизнинг талабларнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги далилларимизга қулоқ солишлари имконияти қандай?”
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...
Технопарк резиденти Ўзбекистоннинг норезидентидан хизматларни сотиб олишда ҚҚС тўламасликка ҳақлими? Мазкур имтиёзсиз маҳсулотнинг якуний нархи ошиб кетмоқда, бироқ уни қўллаш билан мураккабликлар юзага келмоқда.
Вазият давлат регулятори томонидан эътиборни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА. Buxgalter.uz илтимосига биноан у муаммо нимада эканлигини тушунтириб берди. ...
“2018 йилда ташкилот банк билан автомобилни 75 млн сўм миқдорида кредитга сотиб олишга доир шартномани расмийлаштирди. 2023 йил 1 майга келиб кредит тўлиқ сўндирилди, шундан сўнг 75 млн сўмга автомобилнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилди.
Нима учун олди-сотди шартномаси 2023 йилда автомобилнинг бошланғич харид қиймати бўйича амортизацияни ҳисобга олмаган ҳолда 75 млн сўмга расмийлаштирилмоқда, ахир автомобиль ташкилотимиз томонидан фойдаланилиши учун 2018 йилда топширилган?
Бугунги кунда автомобилнинг реал қиймати 5 йил фойдаланишдан сўнг баҳоловчи компаниянинг хулосасига кўра тахминан 25 млн сўмни ташкил этади. Ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин биз автомобилни дарҳол 25 млн сўмга қайта сотишни режалаштирмоқдамиз.
Биз солиқларни тўлашдан бўйин товламаяпмизми, ахир битимнинг нархи сотиб олиш қийматидан анча паст?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди. ...
“Ташкилот 2021 йилда чет элдан асосий воситани сотиб олди. ҚҚС ставкаси 15 % бўлганди. Ҳозир ташкилот АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилади. ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини биз божхона қиймати бўйича оламиз. Ҳозир ҚҚС 12% бўлганлиги муносабати билан ҚҚС суммаси божхона расмийлаштируви чоғида бўлганига нисбатан камроқ бўлади.
Ушбу вазиятда ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради: ...
Амалиётда баъзан pdf форматидаги ёки қоғозга босиб чиқарилган ҚҚС гувоҳномасига зарурат юзага келади. Уни қаердан ва қандай юклаб олиш мумкин? Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?
Солиқ қўмитасининг мутахассислари йўриқномани тақдим этишди. ...
Хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш мажбурияти мавжудми? Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомда ушбу саволга жавоб йўқ.
Пировардида зарар кўрмаслиги учун солиқ тўловчи ўзини қандай тўғри тутиши кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. ...
ҚҚСни қайтариш учун солиқ органларига алоҳида аризалар ёзиш керак эмас. Қоплаш (қайтариш) учун хабарнома ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи доирасида берилади. ...
“2022 йилнинг июнь ойида корхона қарз шартномаси бўйича товарларни 15% ставка бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда топширди. Қарз ҚҚСнинг 12% ставкаси амал қиладиган 2023 йилнинг июнь ойида қайтарилади”.
Ушбу вазиятда солиқнинг қайси ставкасини қўллаш кераклигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ...
“Чет элга тур сотиб олдик. Қийматига парвоз қилиш ва яшаш учун меҳмонхонага тўлов киради. Бизга QR-кодли чек беришди, лекин бизга 1% кешбэк бўлмайди, дейишди. Бу тўғрими?”.
Buxgalter.uz тушунтириди: ...
“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона темир йўлда логистика билан шуғулланади, темир йўл вагонларини Қозоғистон юридик шахсидан ижарага олади. Ижарага олиш пайтида вагонларнинг бир қисми Қозоғистонда, бир қисми – Ўзбекистонда бўлади. Бориладиган йўналиш: Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Эстония. Корхона мазкур ҳолда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаши керакми? Валюта шартномаси бўйича ижара нархи ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган, шартнома – қисқа муддатли, 90 кунлик”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“Корхона импорт бўйича ва реэкспорт режимида бутловчи қисмларни олиб киради. ИМ 74 ва ЭК 11 БЮДни расмийлаштирамиз. СКнинг 277-моддаси 2-қисмига асосан реэкспортда ҚҚС тўланмайди. Биз 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармонга асосан реэкспорт бўйича фойда солиғининг 0% ставкасини қўллашимиз мумкинми? Агар – мумкин бўлмаса, қайси НҲҲ биз реэкспортни фойда солиғи бўйича тўлиқ жами даромадга киритишимиз ва 15% ставка бўйича ҳисоблаб чиқаришимиз кераклигини тасдиқлайди?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ...
“Улгуржи савдо корхонаси юқори ликвидли товарларни биржа орқали монопол ишлаб чиқарувчилардан харид қилган ҳолда, уларни реализация қилади. Камерал текширув натижаларига кўра солиқчилар 24.11.2022 йилдаги ПҚ-430-сон қарорнинг 3-банди 3-хатбошиси асосида қўшимча ҚҚС ва фойда солиғи суммасини ҳисоблашди. Солиқ тўловчи ушбу норма шартларига у жавоб бермайди ва бинобарин, буни унга қўллаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Солиқчилар ўзгача фикрда”.
Ушбу масаланинг ечими амалдаги нормаларни қўшимча аниқлаштириш ва тушунтиришларни талаб қилади. Ваколатли давлат органлари мутахассисларининг эътиборини нимага қаратиш лозимлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ...