«Дистрибьюторлик компанияси жамоа ичида ўзаро самарали алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга, жамоавий руҳни ривожлантиришга, мулоқотни яхшилашга ва дилерлик компанияси билан умумий бизнес мақсадларига эришиш учун ходимларнинг мотивациясини оширишга қаратилган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жамоа тузишни режалаштирмоқда. Тимбилдингда дистрибьютор компаниянинг ичимликлари ва қандолат маҳсулотлари зиёфат сифатида тақдим этилади.
Товарни ҳисобдан чиқариш бўйича бундай харажатларни чегириладиганларга киритиш ва товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишни қолдириш мумкинми? Ёки бу харажатлар барибир чегириб ташланмайдими ва ушбу товарлар бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин эмасми?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона (комитент) воситачилик шартномасини тузди, унга кўра воситачи ҳақ эвазига комитентнинг ўз эҳтиёжлари учун импорт автомобилни сотиб олиш ва етказиб бериш бўйича ўз номидан битим тузиши керак. Импорт шартномасини комиссионер тузган, олувчи сифатида эса БЮДнинг 8-устунида комиссионернинг топшириғига кўра комитент кўрсатилган. Бундай вазиятда комитент ҚҚС тўлашга ўтиши керакми?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА ойдинлик киритди: ...
«Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона 2025 йил 28 мартда мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкини сотиб, 1 млрд сўмлик чегарадан ошиб кетди. 2025 йил март ойи учун ҳам айланмадан олинадиган солиқ, ҳам ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботлар тақдим этилган. Сотилган мол-мулкни яратишда фойдаланилган, реализация қилиш пайтидан олдинги охирги 12 ойда сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚСни қайтариш мумкинми?
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди: ...
«Авиаташувчи ташкилот халқаро ташишлар ёки чартер рейслари учун авиачипталарни бутунлай Ўзбекистон резидент ва норезидент туроператорларига сотади. У халқаро ташишлар учун авиачипталар ва чартерларни Ўзбекистон резидентларига реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашга ҳақлими? Ёки ноль даражали ставка фақат ушбу хизматларни норезидентларга реализация қилишдагина қўлланиладими?»
Buxgalter.uz сўрови бўйича саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Ўзбекистонлик юридик шахс – юк ташувчи хизматлар экспорти бўйича контракт тузди. Бунда жўнатиш пункти ва етиб бориш пункти Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Юк олувчи – Ўзбекистондаги хорижий компаниянинг доимий ваколатхонаси. Контракт ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган. Ушбу ҳолатда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қайси ставкаларни қўллаш керак? ЭҲФ ёки БЮД расмийлаштириладими?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириш берди: ...
«Компания маркировкаланган импорт товари – алкоголсиз ичимликларни улгуржи савдода реализация қилади. Яқин кунларда товарнинг бир қисмининг яроқлилик муддати тугайди ва биз уни асосий буюртмага бонус тарзида беришни истаймиз. Бонусни қўшимча бепул товарлар бериш кўринишида ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади (ҚҚС, фойда солиғи)?»
Обуначининг илтимосига биноан саволларга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
«Транспорт логистика компанияси халқаро юк ташишлар билан шуғулланади, хорижий суғурта компаниялари билан шартномалар тузди. Масалан, мазкур шартномалар орастида юридик шахсларнинг ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш бўйича АСОБА суғуртаси (яъни бизнинг автомашиналаримизни) ёки транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш - АСКО (яъни ҳайдовчиларимиз жавобгарлиги) мавжуд. Хизматлар суғурта полиси санаси ёки унинг учун олдиндан тўлов санаси билан кирим қилиниши керакми? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу хизматлар ҚҚС солиш объекти ҳисобланадими?»
Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра, саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтиш берди: ...
«ҚҚС тўловчи корхона супермаркетни реклама қилиш мақсадида автомобиль ютуқли ўйинини ўтказмоқда. Бунда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади? Давлат органларида рўйхатдан ўтказиш керакми?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«СК 243-моддаси 1-қисми 16-1-бандига асосан бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уй бошқарувчилари томонидан кўрсатиладиган (бажариладиган) умумий мулкни бошқариш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича хизматлар (ишлар) ҚҚСдан озод қилинади. ҚҚСдан озод қилиш кўп квартирали уйнинг биринчи қаватларидаги тижорат нотурар жойларига ва ертўла хоналаридаги автотураргоҳ жойларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматларига ҳам тегишлими?»
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
«Корхона халқаро транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатади, чет эллик мижозларнинг юкларини ўз темир йўл вагонларимизда ташиймиз. Ўзимизнинг темир йўл вагонларимиз бор, лекин баъзида улар етишмайди ва биз чет элдан вагонларни ижарага оламиз. Уларни фақат чет элда ТЭХ кўрсатиш учун фойдаланамиз.
Чет элдаги икки пункт орасида ижарага олинган вагонларда чет эллик мижозларнинг юкини ташиш хизматлар экспорти ҳисобланадими? Қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»
Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Хорижий етказиб берувчидан маҳсулот (қурилиш материаллари) сотиб оламиз. У Ўзбекистонда ўз товарларини сотиш ва реклама қилиш бўйича тренинглар ўтказмоқчи. Бунинг учун – бизнинг маркетинг хизматларимизни кўрсатиш бўйича шартнома тузишни ва тренинглар ўтказиш бўйича хизматларимиз учун ҳақ тўлашни таклиф қилди. Буни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштириш керак? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхона Хитойдан қайта сотиш учун эҳтиёт қисмлар харид қилди. Божхонадан ўтказишда айрим позициялар бўйича ҚҚС ҳисобланган ва ушланган божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетди. Бундай вазиятда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Суғурта компанияси суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу айланма СКнинг 245-м. 1-қ. 1-б. 2-хатбошисига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган. Компания хорижий контрагент билан қайта суғурталаш бўйича шартнома тузган, унинг хизматлари учун чет эл валютасида тўлов амалга оширади. Суғурта компанияси контрагентга тўловлардан ҚҚСни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керакми?»
Саволга «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ...
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?»
Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди: ...
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...