Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар
Дата публикации 16.05.2025
«2025 йил апрель ойида корхонанинг яккабошчилик асосидаги таъсисчиси корхона устав фонди миқдорини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. УФни камайтириш ҳисобига тўланадиган сумма учун таъсисчи аризасида маблағлар ўтказилган карта рақамини кўрсатди. Банкдаги ҳисобрақамига тўловдан сўнг, карта таъсисчининг ўғлига тегишли эканлиги аниқланди». Таъсисчининг компания ҳисобрақамидан бевосита улушининг тўланадиган қисми суммаларини ўз қариндошларига ўтказиш ҳуқуқи борми ва бундай операциянинг солиқ оқибатлари қандай, бу обуначининг илтимосига биноан «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 01.05.2025
«Хусусий корхона директори бинони балансдан чиқариб, ўзига жисмоний шахс сифатида расмийлаштирмоқчи. Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди. Бинога бўлган мулк ҳуқуқини компаниядан директорга ўтказишни қандай тўғри расмийлаштириш мумкин? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Обуначининг илтимосига кўра саволларга «Норма» экспертлари, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари Жамолиддин ВАККАСОВ ва Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 18.04.2025
«Компания ўзининг АВни реализация қилиб, тугатиш жараёнини бошлашни режалаштирмоқда. Таъсисчилар орасида норезидент-жисмоний шахс бор. Хорижий иштирокчининг улуши билан қандай иш тутиш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Buxgalter.uz илтимосига кўра, саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...