Полезное для бухгалтера в ноябре:
1 августдан импорт қилинадиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади
Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида Президент томонидан 2020 йил 3 июнда ПҚ-4739-сон қарор имзоланди деб маълум қилинади.
2020 йил 1 августдан қуйидагиларни олиб киришда амалдаги акциз солиғи ставкалари бекор қилинади:
- тракторлар, шатакка олувчи машиналар ва скиддерлар (8701-гуруҳ ТИФ ТН коди) – ҳозир уларга акциз солиғи 5%дан 20%гача миқдорда белгиланган;
- двигатель ҳажми ва сиғими турлича бўлган моторли транспорт воситалари, шу жумладан дизель ва ярим дизеллар (8702-гуруҳ) – ҳозир 70%+$3/см3 ставкаси бўйича солиқ солинади;
- асосан йўловчи ташишга мўлжалланган енгил автомобиллар ва бошқа моторли транспорт воситалари, шу жумладан юк ва йўловчиларни ташиш учун фургонлар ва пойта автомобиллари (8703-гуруҳ) – 30%;
- юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (8704-гуруҳ), айни пайтда улар бўйича двигатель ҳажми ва фойдаланиш муддатидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ставкалар амал қилади.
Қарор ички автомобиль бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш, рақобат шароитларини яратиш, автомобиль саноатида мақбул инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида қабул қилинган.
Олег ЗАМАНОВ