Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари қабул-қилинди

preview

Карантин тадбирлари шароитларида муддатли мажбурий тўловлар бўйича қарздор бўлиш ва банкрот бўлиш хатари бир неча марта ошди. Уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қатор солиқлар, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб туриш таомили бўйича янги чоралар қабул қилинди. Buxgalter.uz расмий манбаларнинг энг сўнгги хабарларидан ахборотни умумлаштирди.

Чора

Ахборот манбаи

I.  Ўзбекистон Республикаси Президенти. Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижара тўлови, инвестиция мажбуриятлари, лицензиялаш, банкротлик ва банк ҳисобварақларини тўхтатиб қўйиш бўйича қарор

1

1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни ўтказилган коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши тўғрисида хабар

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида эълон қилинган)

2

1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди

3

Карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақлари ундирилмайди

4

Барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади

5

Карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади

6

Товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини лицензиялаш бекор қилинади

7

Мамлакатга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловлари ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди

II.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги. Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари хизматлари қийматини камайтириш, шунингдек улар билан тузилган шартномалар бўйича тўловларни кечиктириш имконияти

1

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари 2 ой давомида симли телефон алоқаси (халқаро телефон сўзлашувлардан ва мобиль алоқасидан ташқари) ҳамда симли ва симсиз интернет-алоқа хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани учун абонентларни тармоқдан ўчирмайди  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги баёноти

 (вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинган)

2

Ташқи интернет трафиги чекланган тариф режаларида лимитдан ташқари трафик нархини арзонлаштириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Ушбу борада қабул қилинган қарорлар тўғрисида қўшимча хабар қилинади

3

Карантин шароитларида барча телекоммуникация операторлари ва провайдерлари янги, анча фойдали тарифлар тақдим этди ва ўз абонентларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги хизматларни жорий этди. Хусусан:   

  • “Ўзбектелеком” АК интернетга ҳақ тўлашнинг анча қулай тартибини жорий этди;
  • UCELL™ янги хизмат – ўз абонентлари учун масофадан уланишни ишга туширди;
  • Beeline™  вирус юқиши хавфи юқори бўлган мамлакатларда бўлган абонентлари учун ижобий баланс бўлган тақдирда 30 кунга  500 мегабайт  тақдим этди

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text158681_biznesni_qullab-quvvatlashning_yangi_choralari_qabul-qilindi