Полезное для бухгалтера в ноябре:
ДУК: қачон йиллик йиғилиш ўтказилади ва ажратмалар тўланади
Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди (ВМнинг 30.06.2019 йилдаги 544-сон қарорига қаранг).
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан бошлаб давлат унитар корхоналари уларнинг соф фойдасидан 30% миқдорида Давлат бюджетига ажратиши шарт (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармонга қаранг). Давлат солиқ хизмати органлари кўрсатилган ажратмаларни ундириб олишга ҳақли (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарорга қаранг).
Шу муносабат билан ДУКда йиллик йиғилишни ўтказиш муддати белгиланди - йил тугаганидан кейин 6 ойдан кечиктирмай ўтказиш. Бюджетга ажратмалар эса соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўланади.
Шунингдек эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март-апрель ойларида ҚҲТБТ порталида ушбу ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, назорат қилиш механизми ва тегишли санкцияларни тартибга солувчи ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинди (батафсил қаранг). Айни пайтда лойиҳа тасдиқланмаган.
Бошка хўжалик жамиятлари устав фондидаги улуши бўйича дивидендлар давлат корхонасининг мулкини шакллантириш манбалари жумласига киритилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.