Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Пластик карталар ва тўлов терминаллари муомаласи қоидаларида нималар ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги янги 3294-сонли Низом 3 апрелдан кучга кирди. Buxgalter.uz уларнинг қабул қилиниши билан нима ўзгаришини аниқлаштирди:
3 асосий янгиликлар:
- Карта ҳисобварағини тўлдириш карта ҳисобварағини очган юридик шахс ёки ЯТТнинг тўлов топшириқномаси асосида исталган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан амалга оширилади. (Низомнинг 18-б.). Илгари, фақат талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин эди.
- Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасидаги банк карталаридан носавдо тусдаги валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида фойдаланилиши мумкин (Низомнинг 19-б.). Мисол учун – хизмат сафари харажатларини тўлаш.
- Тўлов терминалини ажратиш ва ўрнатиш муддати 1 ойдан 10 кунгача қисқартирилди ва мавжуд бўлган тўлов терминалига дастурий таъминотни ўрнатиш юзасидан қилинган мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 ҳафтадан 3 банк кунига қисқартирилди (Низомнинг 42-б.).
Янги Низомни давлат тилида бу ерда юклаб олиш мумкин. Мазкур Низом кучга киргандан кейин куйидагилар ўз кучини йўқотди:
- Тижорат банклари томонидан банк карталарни чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби туғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
- Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган);
Манбага қаранг.
Диққат!
Хизмат сафари харажатларини қандай ҳисобга олиш ҳақида МВ департементи директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА ва «Норма» эксперти Олег ЦОЙнинг тавсияларини бу ерда ўқинг.