Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС ва божхона тўловисиз олиб кириладиган ускуналар рўйхати кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналарни олиб кириш ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилинади . Ушбу рўйхат 19.09.2023 йилдаги 482-сонли ВМҚ билан тўлдирилди.
Янги технологик асбоб-ускуналар деганда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш жараёнларида фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган машиналар, аппаратлар, мосламалар, механизмлар тушунилади .
Имтиёз қўлланиладиган ускуналар рўйхатига қуйидагилар киритилди:
1 |
Ғилдиракли, ҳаракатланадиган кўтарма фермалар ва портал юк ортгичлар |
2 |
Минора кранлари |
3 |
Тўқимачилик толаларини транспортировка қилиш учун пневматик кўтаргичлар ва конвейерлар |
4 |
Бошқа пневматик кўтаргич ва конвейерлар |
5 |
Товарлар ва материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа ковшли элеватор ва конвейерлар |
6 |
Товарлар ва материаллар учун узлуксиз ишлайдитган бошқа тасмали элеватор ва конвейерлар |
7 |
Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа роликли конвейерлар |
8 |
Товарлар ёки материаллар учун узлуксиз ишлайдиган бошқа элеватор ва конвейерлар |
9 |
Почта жўнатмаларини саралаш, тахлаш ёки конвертларга жойлаш ва ўраб боғлаш учун машиналар, почта жўнатмаларини очиш, ёпиш ёки муҳрлаш учун машиналар ҳамда почта маркаларини ёпиштириш ёки ҳисобдан чиқариш учун машиналар |
10 |
Тамаки таёқчалари (стикер)ни ишлаб чиқариш учун ускуна |
11 |
Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВт дан 750 кВт гача) |
12 |
Ўзгарувчан ток генераторлари (номинал чиқиш қуввати 375 кВт дан 750 кВт гача) |
13 |
Юқори ҳароратли пайвандлаш учун бошқа машина ва аппаратлар |
14 |
Йўлсиз шароитларда фойдаланиш учун мўлжалланган, электромеханик трансмиссиясига эга (дизель ва электр двигателлари ўрнатилган), юк кўтариш қуввати 50 тоннадан юқори бўлган юк машинаси (автомобиль-самосвал) |
Ўзгартиришлар 2023 йил 20 сентябрдан кучга кирди.
Имтиёз бўлса, товарлар импортида, ускунанини сотиш ёки текин топширишда ҚҚСни қандай ҳисоблаш ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги тавсияни ўқинг: