Шикоят бўйича биринчи мажлис қачон ўтказилади?

preview

Иқтисодий процессуал кодексда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қайта кўриш тўғрисидаги шикоятни (протестни) кўриш бўйича биринчи мажлис ўтказиладиган муддат қайд этилди (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ–531-сон Қонун).

 

Иқтисодий иш бўйича биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори апелляция, кассация (агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса) тартибида ва назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари (биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари; апелляция, кассация ва назорат инстанцияларининг қарорлари ва ажримлари) ҳам янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши мумкин.

 

Белгиланишича, биринчи суд мажлиси қуйидаги кундан эътиборан 20 кундан кечиктирмай ўтказилиши керак:

  • апелляция ва кассация шикоятини (протестини), шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган;
  • назорат шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва уни кўриб чиқиш учун Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган.

 

Тегишинча, ишда иштирок этувчи шахслар учун бу чақириб олинган апелляция ва кассация шикоятини (протестини) мазкур 20 кунлик муддат ичида судга йўллаш зарурлигини англатади.   

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text149166_shikoyat_buyicha_birinchi_majlis_qachon_utkaziladi