Тўлов тизимлари мижозни назорат қилади

preview

Молиявий оқимлар нафақат банклар, балки тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари томонидан ҳам назорат қилинади. Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича янги қоидалар ҚҲТБТга муҳокамага қўйилди.  

Бу тадбиркорлик субъектларига қандай таъсир кўрсатади?

 Мижозни лозим даражада текшириш

Тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари билан шартномалар тузишда, нақд, нақдсиз шаклдаги ва электрон пулларни қабул қилишда, тўловларни қабул қилиш ва ишлов беришда «лозим даражада» текширувдан ўтасиз. Бу юридик шахсларга, жисмоний шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланган жисмоний шахсларга тааллуқлидир.

Мижоз – жисмоний шахснинг мақоми

Бир операциянинг энг юқори суммаси

Бир электрон қурилмада сақланадиган электрон пулларнинг энг юқори суммаси

Идентификацияланган

100 БҲМ

Белгиланмаган

Идентификацияланмаган

1 БҲМ

5 БҲМ

Нималар ўрганилади ва маълумотлар қаердан олинади

Мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар асосида мижоз ва унинг бенефициар мулкдори идентификацияланади.

Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича кучайтирилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

  • очиқ манбаларда ва маълумотлар базасидаги қўшимча тасдиқланган маълумотларнинг йиғиш ва қайд этиш;
  • пул маблағлари манбалари ёки амалга оширилаётган операциялар бўйича бошқа мол-мулк тўғрисида мижоздан маълумот олиш;
  • ушбу мижоз томонидан режалаштирилган ёки ўтказилган операциялар мақсадини ўрганиш;
  • амалга ошириладиган операцияларнинг доимий мониторинг қилиш. 
Мисол
Юридик шахсни идентификациялаш учун зарур маълумотлар
а) тўлиқ ва қисқартирилган номи, агар бу рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бўлса;
б) рўйхатдан ўтказиш тўғрисида маълумотлар:рўйхатдан ўтказиш санаси, рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган номи;
в) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
г) жойлашган жойи (почта манзили);
д) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
е) лицензияланадиган фаолият турларини амалга оширишга лицензия мавжудлиги тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами ва берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;
ж) имзо ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар ёки юридик шахс номидан ҳаракатларни амалга оширадиган жисмоний шахсларни идентификациялаш тўғрисидаги маълумотлар;
з) юридик шахснинг муассислари (йирик акциядорлар, иштирокчилар) ва уларнинг устав фондидаги (капиталидаги) улушли иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
и) рўйхатдан ўтказилган ва тўланган устав фонди (капитали) ҳажми тўғрисида маълумот;
к) юридик шахснинг бошқарув органлари тўғрисида маълумот (бошқарув органлари тузилмаси ва шахсий таркиби);
л) телефон рақамлари.
Бунда операторлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, раҳбарлар ва таъсис ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали оладилар. Ушбу тизимдан маълумот олишнинг имкони бўлмаган тақдирда, маълумотлар бевосита мижоздан олинади.
Мисол
Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялаш учун зарур маълумотлар
а) жисмоний шахсларни идентификациялаш учун назарда тутилган маълумотлар (Ф.И.О., туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг реквизитлари (серияси, рақами, берилган санаси, ҳужжатни берган органнинг номи), СТИР (мавжуд бўлган тақдирда) ва уй телефони рақами (мавжуд бўлган тақдирда);
б) рўйхатдан ўтказиш тўғрисида маълумотлар: рўйхатдан ўтказиш санаси, рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган номи;
в) фаолият кўрсатиш жойи;
г) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
д) фаолият турларига берилган гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, рақами, берилган санаси; ким томонидан берилганлиги; амал қилиш муддати;
е) телефон рақамлари.
Бунда биометрик маълумотлар ЎзР ВМ ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг ахборот тизимида верификацияланади.
Тўлов тизими операторлари мижоз, унинг ишончли вакили ва бенефициар мулкдорини идентификациялашдан ташқари, қуйидагиларни ўрганиб чиқадилар:
  • амалий муносабатлар ва мижоз операциялари мақсади ва ўзига хос хусусиятлари;
  • унинг маблағлар манбаси.

 

Мисол
Бенефициар мулкдорларни идентификациялаш учун зарур маълумотлар
Мижоз ёки мижознинг бенефициар мулкдори юридик шахс ҳисобланса ва унга мол-мулк тузилмаси тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш талаби татбиқ этилса, тўлов тизими операторлари томонидан унинг муассислари (акциядорлари, иштирокчилари) шахси белгиланмайди ва тасдиқланмайди.
Бенефициар мулкдорлар бўлган жисмоний шахсларга нисбатан қуйидагилар ўрганиб чиқилади:
  • мулкдор ва бошқарув тузилмаси;
  • муассислар (жамиятнинг 10% акцияси эгалари), мижоз иштирокчилари;
  • жисмоний шах сёки юридик шахсда иштирокнинг назорат улушига (10%дан кам бўлмаган) эга бўлган шахсларга оид шахсий маълумотлар.

 

Шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари

Қуйидаги ҳолатларда операциялар шубҳали деб эътироф этилади:

  • унинг томонларидан бири мамлакатда доимий яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ва терроризмни молиялаштириш борасида халқаро ҳамкорликда ёки террористик фаоллик юқори бўлган зоналарда иштирок этмайдиган шахс бўлганда. Ёхуд мазкур шахс бундай фаолиятда иштирок этувчилар ва иштирок этишда гумон қилинаётганлар рўйхатига киритилган;
  • жисмоний шахсларнинг нақд ёки нақдсиз шаклдаги, 500 БҲМ ва ундан юқори миқдордаги пул маблағлари билан операцияларни бир вақтнинг ўзида ёки 30 кун мобайнида кўп марта амалга оширилганда.

Барча мураккаб ёки ноодатий йирик операцияларга, шунингдек ноаниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга барча ноодатий схемаларга катта эътибор қаратилади.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text157577_tulov_tizimlari_mijozni_nazorat_qiladi