Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Директор бензин учун қўшимча ҳақ тўлаган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми
“Директор хизмат машинасига ёқилғи қуйиш чоғида 900 минг сўмни КПК бўйича ва 55 минг сўмни – ўз маблағларидан нақл шаклда тўлади. АЁҚШ 955 минг сўмга QR-кодли чек ва 900 минг сўмга UZCARD чекини берди. Чекни рўйхатдан ўтказишда my.soliq.uz тизими КПК чекини қабул қилмади, сабаби чекларнинг суммалари мос келмаяпти. Бу вазиятда кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми? Корхонада 55 минг сўмга даромад юзага келадими?”.
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– ҚҚСни ҳисобга олиш шартлари СКнинг 266, 266-1 ва 267-моддаларида белгиланади. Хусусан:
- сотиб олинган бензин учун ажратилган ҚҚС суммаси билан ЭҲФ ёки НКТ чеклари бўлиши керак;
- автомобилдан корхонанинг фаолиятида фойдаланилиши керак;
- корхонанинг фаолиятига ҚҚС, шу жумладан – ноль даражали ставка бўйича солиниши керак;
- бензинни етказиб берувчилар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлиши ва амалдаги тўловчи гувоҳномасига эга бўлиши керак ;
- корхонанинг ўзида амалдаги ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси бўлиши керак.
Кўриб чиқилаётган вазиятда директор сумманинг бир қисмини корхонанинг манфаатларини кўзлаб, ўз маблағларидан тўлаган. Буни қарз шартномаси ёки бепул олинган ёрдам сифатида расмийлаштириш лозим .
Қарз ҳисобга олиш шартларига зид эмас . Агарда сиз ушбу суммани директорнинг бепул ёрдами сифатида расмийлаштирсангиз, ҚҚСни ҳисобга олиш билан боғлиқ вазият СКнинг 267-моддаси 1-қисми 6-бандини ҳисобга олган ҳолда низоли вазиятга айланади.
900 минг сўмга ҚҚСни ҳисобга олишнинг имконсизлиги my.soliq.uzнинг “Корпоратив карта орқали тўловни амалга оширишда берилган чекни рўйхатдан ўтказиш” хизматининг техник хусусиятларига боғлиқ. “Тадбиркор ва Солиқчи гуруҳи” ТГ-каналига ариза юборган ҳолда, Солиқ қўмитасининг техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.
Даромад юзага келадими
Агар директор бепул молиявий ёрдам ёки пул қарзи тарзида ўз корхонасига ёрдам берган бўлса, директор ва корхона ўртасидаги шартномани расмийлаштириш лозим . Қарз билан боғлиқ ҳолатда, суммадан ташқари, шартномада қайтариш муддатлари ва фоиз ставкасини (агар қўлласангиз) кўрсатинг.
1) Бепул молиявий ёрдам
Корхонада бепул олинган мол-мулк тарзидаги солиқ солинадиган даромад юзага келади . Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи учун бундай даромад суммасига ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Ўтказмалар:
2) Қарз
Қарзни қайтариш лозимлиги боис, олинган маблағлар суммаси даромад бўлмайди. Лекин корхонада бу ҳолда бепул олинган мулкий ҳуқуқ – пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқининг ҳисоблаб чиқарилган суммасига СКнинг 299-моддасига мувофиқ “бошқа” даромад юзага келиши мумкин.
Бундай даромад қуйидаги ҳолларда юзага келади, агар қарз :
- фоизсиз бўлса;
- Марказий банк асосий ставкасидан паст ставкада берилган бўлса.
Ўтказмалар:
- Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – Кт 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” (ёки Кт 7820 “Узоқ муддатли қарзлар”).
Умуман, бундай вазиятлар юзага келмаслиги учун, ходимларнинг ҳеч бири хизмат автомобили учун ўзининг шахсий маблағларидан бензин харид қилишига тўғри келмаслиги учун, олдиндан КПКдаги пул маблағлари қолдиғини текширишни тавсия қиламиз.