ДСҚ: етказиб берувчилар ҚҚС бўйича имтиёзни гўшт, балиқ ва картошкага қўллашлари шарт

preview

10 дан 26 октябрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни етказиб бериш бўйича олди-сотди битимларини тузган тадбиркорлар мазкур давр учун СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш учун тузатилган ЭҲФни топширишга ҳақлилар. ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди: 

 

-  2021 йил 10 октябрдан 31 декабрга қадар гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка, музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланмалар ва мамлакатга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган. Имтиёз 2021 йил 26 октябрдан  кучга кирган ЎРҚ-725-сон Қонуни билан жорий этилган.

Қонуннинг ўзида унинг қоидалари 2021 йил 10 октябрдан келиб чиқадиган муносабатларга ҳам татбиқ этилиши  кўзда тутилган. Хусусан - гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланмаларни ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги норма белгиланган.

Шу тариқа, 2021 йил 10 дан 26 октябргача бўлган даврда - ЎРҚ-725-сон Қонуни эълон қилунгунга қадар ҚҚС билан ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирганлар ўз харидорлари билан келишган ҳолда СКнинг 257-моддаси 4-қисми асосида юқоридаги товарлар учун ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактураларни тақдим қилишга ҳақли. Бундай ҳолда, харидорларнинг солиқ ҳисоботида аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига автоматик равишда тузатиш киритилади. Етказиб бериш бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар якунланган бўлса, у ҳолда етказиб берувчиларнинг харидорлари олдида ҚҚС суммасига қарздорлиги ҳосил бўлади.

2021 йил 26 октябрдан бошлаб имтиёзли товарларни етказиб берувчилар СКнинг 75-моддаси 6-қисми асосида ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашлари ва ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз расмийлаштиришлари шарт. Ушбу талабни бузиш СКнинг 225-моддасига биноан етказиб берувчига нисбатан жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундай имтиёзли товарларни реализация қилишда ЭҲФларда  ҚҚС бўйича имтиёзни (ID -8220) ва ушбу товарлар МХИКни акс эттириш имконияти яратилган. Масалан:

  • мол гўшти (МХИК - 00201001001000000);
  • қўй гўшти (МХИК - 00204001001000000);
  • товуқ гўшти (МХИК - 00207001001000000);
  • картошка (МХИК - 00701001001000000);
  • музлатилган балиқ (МХИК - 00303001999000000).

Манба.

 

Таҳририятдан

Чакана нархларда реализация қилинган товарларга нисбатан СКнинг 483-моддаси 9-қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда. Солиқ тўловчилар онлайн-НКТ маълумотларига қандай қилиб тузатиш киритишни тушунтиришни сўрашмоқда.

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text174382_dsq_etkazib_beruvchilar_qqs_buyicha_imtiezni_gusht_baliq_va_kartoshkaga_qullashlari_shart