Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчининг транспорт-экспедиторлик хизматларига қандай солиқ солинади

preview

«Ташкилот темир йўл транспортида транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади, балансида ўз ҳаракатланувчи таркибига эга эмас. Юкларни ташиш учун МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳудуди бўйлаб, кўпинча Ўзбекистондан юк ташувчи норезидент ижрочилар билан шартномалар тузади. Буюртмачилар билан транспорт экспедицияси шартномалари тузилади».

Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ махсус buxgalter.uz учун транспорт экспедицияси шартномасининг солиқ оқибатлари ҳақида гапириб бердилар:

 

– Транспорт экспедицияси шартномаси бўйича экспедитор ҳақ эвазига ва мижоз ҳисобидан шартномада белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади .

Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш ҚҚС ва фойда солиғи бўйича оқибатларга олиб келади.

 

ҚҚС

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади .

Транспорт-экспедиторлик хизмати бевосита ташиш билан боғлиқ .

Бевосита ташиш билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилади, агар уларни Ўзбекистон юридик шахси кўрсатса, бунда экспедитор ташкил этадиган юкни жўнатиш пункти ва (ёки) белгиланган пункт Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлса .

Шу сабабли, агар Ўзбекистон компанияси Ўзбекистондан бошқа мамлакатга (ёки бошқа мамлакатдан Ўзбекистонга) юк ташишни ташкил этса, у кўрсатган транспорт-экспедиторлик хизматларини реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлади. Тегишинча, унинг ҳақига 15%лик ставкада ҚҚС солинади.

 Транспорт экспедицияси шартномасига мувофиқ буюртмачи (юкни жўнатувчи ёки юкни олувчи) қоплайдиган, экспедитор ташувчининг хизматларини ва юк ташиш билан боғлиқ бошқа хизматларни сотиб олиши билан боғлиқ бўлган харажатлар экспедиторда солиқ базасига киритилмайди.

ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси:

  • фақат товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларга нисбатан қўлланилади ;
  • товарларни ташиш билан боғлиқ хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Фойда солиғи

Ҳақ суммаси ҚҚСни чегирган ҳолда фойда солиғини ҳисоблаш чоғида жами даромадга киритилади .

Буюртмачилар шартномага мувофиқ қоплайдиган харажатлар экспедиторнинг даромади ёки харажати ҳисобланмайди ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблаш чоғида инобатга олинмайди.

Хорижий буюртмачи билан тузилган шартномага кўра экспедиторнинг ҳақи – унинг хизматларни экспорт қилишдан даромади.

Хорижий шахс билан транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш учун шартнома тузаётган бўлсангиз, қуйидаги шартлар бажарилганда хизматларни экспортга реализация қилишдан фойдага ноль даражали солиқ ставкасини қўллашга ҳақлисиз  :

  • товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг 15%идан ошса;
  • чет эл валютасидаги тўлов хизматлар кўрсатилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушса.
Эътибор беринг
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар товарлар ва хизматларни экспортга реализация қилишдан фойдага ноль даражали ставкани товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўллашга ҳақли

 

Хизматлар импорти

Хорижий ташувчилардан халқаро ташиш хизматларини сотиб олаётганда хизматларни импорт қиласиз. Бунда солиқ оқибатлари юзага келади:

 

1. Норезидентнинг даромад солиғи бўйича:

Норезидент контрагентлар турли давлатлардаги, улардан бири Ўзбекистон ҳисобланади, пунктлар ўртасида халқаро ташиш хизматларини кўрсатсалар, корхона солиқ агенти сифатида норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолиб, уни бюджетга тўлаши керак  .

Норезидент мамлакати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, унинг қоидаларини қўллашга ҳақлисиз (халқаро шартноманинг 8-м.).

Норезидент контрагентлар Ўзбекистондан ташқарида жойлашган пунктлар ўртасида темир йўл транспортида товарларни ташиш хизматларини кўрсатсалар, бундай хизматларга тўлов манбаида солиқ солинмайди.

 

2. ҚҚС бўйича:

Ўзбекистон хорижий шахс амалга оширадиган ташиш хизматларини реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди . Хорижий ташувчи Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жўнатиш пункти ва белгиланган пункт ўртасида ташишни амалга оширадиган ҳолатлар бундан мустасно .

Хорижий ташувчи хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистонга (ёки Ўзбекистондан бошқа мамлакатга) товарни ташиса, ёхуд ташиш фақат хорижий давлатлар ҳудуди бўйлаб амалга оширилса, норезидентнинг бундай хизматлари бўйича ҚҚС тўланмайди.

Қуйидаги тавсияда транспорт экспедициясига солиқ солиш ҳақида батафсил маълумот берилган:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text185147_foyda_soligi_va_qqs_tulovchining_transport-ekspeditorlik_hizmatlariga_qanday_soliq_solinadi