Ижарага берувчи ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ҳисобини қандай юритади

preview

Ҳисобот даврининг қизғин палласида бухгалтерларда саволлар туғилади: ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар (сув, электр энергияси, газ) суммасига ЭҲФ қандай расмийлаштирилади, ҚҚС қандай ҳисобланади ва ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади. Уларга жавоб беришни buxgalter.uz “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВАдан илтимос қилди:

- Агар ижара шартномасига мувофиқ электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг (кейинги ўринларда – коммунал хизматлар) қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади :

  • ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда ижара ҳақи суммаси;
  • ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар қиймати. ҚҚС уларда ушбу хизматларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларига мувофиқ ажратиб кўрсатилади.

Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида қопланадиган хизматлар қийматига ижарага олувчига “Харажатларни қоплаш” белгиси билан алоҳида ҳисобварақ-фактура (ёки бир нечта – ижарага берувчи томонидан ушбу хизматларни етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактураларни олиш вақтига боғлиқ ҳолда – ҳар бир хизмат турига алоҳида) тақдим этилади.

Ижарага берувчи етказиб берувчиларга улар учун ҳақ тўлайдиган ва ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ҳисобини бундай юритади :

  • уларни харажатларга киритмайди;
  • қоплаш суммасига тўғри келадиган ҚҚСни ҳисобга олмайди.

Олинган қоплаш суммасини ижарага берувчи:

  • даромадларга киритмайди;
  • ҳисобда ушбу хизматларни етказиб берувчилардан ижарага олувчига қайта тақдим этилган ҚҚС ҳисоблашни акс эттирмайди.

Мисол тариқасида ижарага олувчи коммунал хизматлар қийматини ижара ҳақидан алоҳида қоплайдиган вазиятни кўриб чиқамиз.

ҚҚС тўловчиси бўлган ижарага берувчи офис биноларини ижарага беради. Ижара шартномасига асосан ижарага олувчи коммунал хизматлар қийматини алоҳида – ҳақиқатда қилинган истеъмол бўйича қоплайди. Ҳисобот ойи учун ижарага берувчи қуйидаги ҳисобварақ-фактураларни тақдим этди:

  • ижара ҳақи суммасига – 1 150 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 150 минг сўм;
  • ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича харажатларни қоплаш суммасига – 1 231,2 минг сўм, шу жумладан ҚҚС  - 160,6 минг сўм.

 Электр энергияси бўйича харажатларни қоплаш суммасига ҳисобварақ-фактурани бундай тўлдириш зарур.

Бухгалтерия ҳисобида ижарага олувчи томонидан коммунал хизматларни қоплаш билан тезкор ижара бундай акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 000

4010

9030

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

150

6410

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

1 000

4820

9350

Ижара ҳақидан ҚҚС ҳисобланди

150

6410

Коммунал харажатлар

Коммунал корхоналар томонидан тақдим этилган ва ижарага олувчи томонидан ҚҚСни инобатга олган ҳолда қопланадиган коммунал харажатлар (электр энергияси) акс эттирилди

1 231,2

4890

6010

6990

ҚҚС бўйича ҳисоботда операция бундай акс эттирилади:

1. Ижарага олувчига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар автоматик тарзда Сотишлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) акс эттирилади:

  • ижара ҳақи бўйича:

- 6-устунда “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” – 1 000 минг сўм;

- 7-устунда “ҚҚС суммаси” – 150 минг сўм;

  • электр энергиясига харажатларни қоплаш бўйича:

- 6-устунда - 1 070,6 минг сўм (1 231,2 – 160,6);

–7-устунда – 160,6 минг сўм.

Бунда 9 ва 10-устунларда худди шу кўрсаткичларни қопланадиган харажатлар сифатида қўлда акс эттириш зарур:

- 9-устунда “Қиймати (ҚҚСсиз)”  - 1 070,6 минг сўм;

–10-устунда “ҚҚС суммаси” – 160,6 минг сўм.

2. Ижара ҳақини ҚҚСсиз (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0107-сатри 3-устунида акс эттириш зарур;

3. Энергия таъминоти корхонаси ҳисобварақ-фактурасининг маълумотлари автоматик тарзда Харидлар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттирилади:

- 6 ва 7-устунларда - етказиб бериш қиймати ҚҚСсиз ва ҚҚС суммаси;

- 8 ва 9-устунларда 6 ва 7-устунлардан улар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайдиган товарларни (хизматларни) қўлда акс эттириш зарур. Мазкур ҳолда бу – ижарага олувчига қайта тақдим этиладиган коммунал хизматлар:

- 8-устунда “Қиймати ҚҚСсиз” - 1 070,6 минг сўм;

- 9-устунда “ҚҚС суммаси” - 160,6 минг сўм.

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text164794_ijaraga_beruvchi_ijaraga_oluvchi_tomonidan_qoplanadigan_kommunal_hizmatlar_hisobini_qanday_yuritadi