Импорт товар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган қийматдан паст нархда сотилса

preview

Товар 168 000 минг сўмга сотилди. Ҳисобварақ-фактурада 18 000 минг сўм ҚҚС суммаси кўрсатилган (168 000 : 112 х 12). Товарни божхонада расмийлаштиришда тўланган ҚҚС 22 680 минг сўмни ташкил этди.

Бу суммаларни қандай ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– 22 680 минг сўмни ҳисобга оламиз.

Импорт товарларни сотишда солиқ базаси уларни импорт қилишда аниқланган қийматдан паст бўлмаслиги кераклиги сабабли, ушбу операция бўйича 22 680 минг сўм миқдорида ҚҚС ҳисоблаймиз.

Фарқ 4 680 минг сўмни (22 680 - 18 000) давр харажатларига (9430 счёт) олиб борамиз ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаймиз. Ушбу суммага «божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш» туридаги бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирамиз.

Ушбу хўжалик операцияси бўйича қандай бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш кераклигини тавсияларда кўринг:

Унда экспертлар амалиётдан олинган мисоллар асосида қуйидаги саволларга батафсил жавоб беришди:

  • товарларни импорт қилишда ҚҚСни қандай ҳисоблаш ва солиқни ҳисобга олиш керак;
  • агар имтиёз мавжуд бўлса, товарларни импорт қилишда ҚҚС қандай ҳисобга олинади;
  • товарларни импорт қилишда ҚҚСни солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш керак;
  • импорт товарларни реализация қилишда солиқни қандай ҳисоблаш мумкин.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text209384_import_tovar_qqsni_hisoblab_chiqarish_uchun_belgilangan_qiymatdan_past_narhda_sotilsa