Интернет орқали хорижий компанияларга кўрсатилган хизматларга ҚҚС солинадими

preview

Ўзбекистон корхонаси хорижий компанияларга маркетинг ва маслаҳат кўмаги - интернет орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматлар кўрсатади. Агар буюртмачилар хорижда рўйхатдан ўтказилган ва у ерда жойлашган бўлса, бундай хизматларга ҚҚС солинадими? 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– “Хорижий компанияга хизматлар кўрсатишда мажбуриятлар юзага келиши ёки келмаслиги Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилишига боғлиқ.

Умумий қоидага кўра, башарти хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .

Агар хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказиш (юридик шахсни, унинг филиалларини ёки ваколатхоналарини) асосида ҳақиқатда ҳозир бўлса, у ҳолда бундай хизматларни реализация қилиш жойи - Ўзбекистон ҳисобланади.

Харидор Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган тақдирда, унинг республика ҳудудида ҳақиқатда ҳозир бўлиши қуйидагилар асосида белгиланади:

  • юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жой ёки уни бошқариш жойи;
  • унинг доимий муассасаси жойлашган ер. Агар хизматлар ушбу доимий муассаса орқали олинган бўлса, реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади .

Бундан ташқари, реализация қилиш жойини аниқлашнинг алоҳида ҳоллари 241-модданинг 3-қисмида белгиланган, шу жумладан - СКнинг 282-моддасида назарда тутилган электрон шаклдаги хизматлар бўйича.

Интернет тармоғи орқали потенциал харидорларни излаш, битимларни кузатиб бориш, жумладан музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилади, башарти хизматлар Ўзбекистонда турган ёки фаолиятни амалга ошираётган шахслар томонидан олинса .

Кўриб чиқилаётган ҳолатда, агар норезидент-мазкур хизматлар харидори Ўзбекистондаги доимий муассаса орқали фаолият кўрсатмаса ва хизматлар мазкур ДМ орқали харид қилинмаган бўлса, ёки норезидентда республикада ваколатхона мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди”.

Эътибор беринг
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатувчи корхона ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Мазкур қоидаларни қўллаш мақсадида бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади .

Сизга Молия вазирлиги ва “Норма” мутахассисларининг қуйидаги тавсиялари фойда бўлиши мумкин:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text178321_internet_orqali_horijiy_kompaniyalarga_kursatilgan_hizmatlarga_qqs_solinadimi