Полезное для бухгалтера в ноябре:
Корхона махсус рўйхатдан кечроқ ўтган бўлса, ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми
“Янги ташкил этилган корхона рўйхатдан ўтишда айланмадан олинадиган солиқни танлаган. 2022 йилнинг ноябрь ойида у товарларни импорт қилди ва “божхона” ҚҚСни тўлади. Корхона 2023 йилнинг январь ойида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобига турди ва ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олди. Бундай вазиятда товарни импорт қилишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал ва солиқ сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲАШИМОВ жавоб берди:
– Товарларни импорт қилишни амалга оширувчи юридик шахслар қайси сана олдинроқ келишига қараб – импорт шартномаси тузилган ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан бошлаб ҚҚСни ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтади .
2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан туриб автоматик равишда берилади . Яъни солиқ тўловчи рўйхатдан ўтказиш учун ариза бергандан сўнг дарҳол автоматик равишда гувоҳномани олади.
Солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтмаган ҚҚС тўловчилари солиқни уни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз тўлайди .
Кўриб чиқилаётган вазиятда корхонада сотиб олинаётган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи фақат ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилгандан кейин пайдо бўлади.
Агар ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси 2023 йилнинг январь ойида олинган бўлса, корхона 2022 йилнинг ноябрь ойи учун солиқни ҳисобга олишга ҳақли эмас.
Бунда, агар бундай корхонада импорт қилинган товар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган санада, 2023 йилнинг январь ойида қолдиқда мавжуд бўлса (тўлиқ ёки қисман), корхона товарнинг қийматига киритилган ва унинг қолдиқларига тўғри келадиган “божхона” ҚҚСни СКнинг 266-моддаси 1, 8 ва 9-моддалари нормаларини инобатга олган ҳолда ҳисобга олишга ҳақли.