ҚҚС ставкаси ўзгариши шартномаларга таъсир қиладими?

preview

Агар корхонада узоқ муддатли шартномалар бўлса, қонун ҳужжатларига шартнома шартларига бевосита таъсир этадиган ўзгартиришлар киритилганда ҳар доим муаммолар юзага келади. Масалан, ҚҚСнинг ставкаси пасайтирилганда ҚҚС тўловчиси бўлган корхоналар раҳбарлари олдида шартномаларга ўзгартиришлар киритиш масаласи туради. Бу битимларнинг ҳар қандай турига: ижара, етказиб бериш, пудрат ва ҳоказо шартномаларга дахл қилади.

Бундай вазиятда қандай йўл тутишни “Норма” экспертлари, адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН тушунтиришди:

 

– Тузатиш киритишнинг энг яхши варианти – шартномага қўшимча келишув расмийлаштириш. Асос сифатида ўзгартиришлар киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола беринг.

Шартномаларда энг кўп тарқалган формулировка – товар қиймати “15% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда”. Бу ҳолда қўшимча келишув билан ҚҚС ставкасини 12%га ўзгартириш ва:

  • товарнинг нархини ва шартноманинг умумий суммасини пасайтириш

ёки

  • товарнинг нархини ошириш ва шартноманинг умумий суммасини илгаригидек қолдириш лозим.

Шунингдек, шартномада товарнинг қиймати “ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда” фоиз ставкасини кўрсатмасдан ёзилиши мумкин. Бу ҳолда, агар томонлар товарнинг нархини ва шартноманинг умумий суммасини пасайтиришга рози бўлишса, қўшимча келишув тузинг.

Агар шартномада товарнинг нархи, ҳисобланадиган ҚҚС суммаси ва шартноманинг умумий суммаси алоҳида ёзилган бўлса, қўшимча келишувда ҚҚС ставкасини 12%га ўзгартиринг ва:

  • товарнинг нархини ва шартноманинг умумий суммасини пасайтиринг

ёки

  • товарнинг нархини оширинг ва шартноманинг умумий суммасини илгаригидек қолдиринг.

Юқорида келтирилган вариантлардан қайси бири қўшимча келишувда белгиланиши сиз ўз контрагентингиз билан қандай келишиб олишингизга боғлиқ. Лекин ҳар доим ҳам келишиб олиш мумкин эмас. Агар етказиб берувчи амалдаги шартнома бўйича нархнинг камайтирилишига рози бўлмаса, харидор зарар кўради.

Харидор учун шартномадаги нархни суд орқали бир томонлама ўзгартиришни режалаштириш мураккаб. Қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларнинг ўзи томонларга шартнома шартларига тузатишлар киритиш мажбуриятини юкламайди. Қуйидаги ҳолларда истиснолар бўлиши мумкин, агар:

  • янги норматив ҳужжат бундай ўзгартиришлар киритилишини тўғридан-тўғри буюрса ;
  • ҳолатлар жиддий ўзгарган бўлиб, улар юзага келганда манфаатдор томон зарар кўрса . Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши деб эътироф этилади.

Суднинг қарори бўйича шартнома фақат бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинган тақдирда ўзгартирилиши мумкин:

  • шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар;
  • вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф енга олмаган бўлса;
  • шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар;
  • иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса.

 

Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг ўзгартирилишига фақат истисно ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади: шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар келтирадиган вазиятда .

Ҳамма ҳам шартномада ҚҚС ставкасининг ўзгарганлигини акс эттириши керак эмас. Ҳаммаси корхона солиқ тўловчиларнинг имтиёзли тоифаси жумласига кириши ёки кирмаслиги – ҚҚС тўлашдан озод қилинганлиги ёки ҚҚСни “ноль” даражали ставка бўйича тўлашига боғлиқ.

Шунингдек, шартномада ҚҚСнинг  аниқ ставкаси кўрсатилмаган тақдирда ҳам қўшимча келишув керак эмас.

Мисол
Шартномада ҚҚС ставкаси кўрсатилмаган
Шартномада: “Товар бирлигининг нархи – 500 000 сўм ҚҚСсиз”, дейилган.

Бу ҳолда 2023 йилнинг 1 январига қадар барча жўнатишлар бўйича бирлик ҳисобида 75 000 сўм ҚҚС ҳисобланади. 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, агар Ҳукуматнинг ҚҚС ставкасини 12%гача пасайтириш тўғрисида қарори чиқса – бирлик учун 60 000 сўм.

Давомини “Норма” экспертларининг тавсиясида ўқинг:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text185777_qqs_stavkasi_uzgarishi_shartnomalarga_tasir_qiladimi