Узоқ муддатли контракт бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади

preview

Buxgalter.uz молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВнинг ўқувчилар саволларига жавобларини эълон қилишни давом эттиради.

- Корхона – пудратчи буюртмачи билан узоқ муддатли контракт тузди, унга кўра қурилиш муддати 6 ойни ташкил этади. Пудратчи қандай ҳужжатлар асосида бутун қурилиш даври мобайнида ҳар бир ой учун ҚҚС ҳисоблаши лозим?

- Агар ишлар узоқ муддат давомида (бир ойдан кўп) бажарилса ва тузилган контракт шартларида уларни босқичма-босқич топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳар ойда СКнинг 303-моддасига асосан даромадни бир меъёрда эътироф этиш принципи инобатга олинган ҳолда аниқланади (ҳисоб-китоб намунаси бу ерда).

Оралиқ иш ҳажми суммаси ва унга ҳисобланган ҚҚСга пудратчи ҳар ойда оралиқ маълумотнома-ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради ва уни буюртмачига тақдим этади. Худди шу суммани пудратчи ҳар ойда ҚҚС бўйича ҳисоботда ҳам акс эттиради.

Барча иш ҳажми тугаллангандан кейин  пудратчи бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги якуний маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради, унда контракт бўйича ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмини ўтган ойларда инобатга олинган оралиқ ҳажмларни айирган ҳолда акс эттиради.

 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text157875_uzoq_muddatli_kontrakt_buyicha_qqs_qanday_hisoblanadi