Янгиланган шакл бўйича (10006_37-кодли) ҚҚС ҳисоб-китоби қандай топширилади

preview

My.soliq.uzдаги шахсий кабинетда одатдаги 10006_36-кодли ҚҚС ҳисоб-китоби 10006_37-сонли пакетга алмаштирилди. Янги шакл олдингисидан нима билан фарқ қилиши ва уни қандай тўлдиришни, шунингдек солиқ ҳисоботини эски шакл бўйича топширганлар нима қилишлари кераклигини Солиқ қўмитасида тушунтиришди:

 

– Барча янгиликлар Ҳисоб-китобга 5-илова “ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш”га тааллуқли. Энди у – солиқ тўловчи илгари my3.soliq.uzда шахсий кабинетдаги “ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” интерактив хизмати ёрдамида тизимга киритган маълумотлар асосида автоматик тарзда тўлдирилади.

Шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда (солиқ тўлашдан озод этиш бекор қилинганда) ҳамда ўтган календарь йилда товарларни олиб кириш чоғида тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги (кечиктирилганлиги) сабабли тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатишда (СКнинг 269-270-моддаларида назарда тутилган) ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш Реестрини (қолдиқ товар) тўлдириш учун Ҳисоб-китобга 5-иловада:

1) my3.soliq.uzда шахсий кабинетдаги “ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” хизматини танланг;

2) “ҚҚС суммасини хисобга олиш”га босинг;

3) сўралган маълумотларни ЭҲФ ёки БЮДдан олиб ўтиб, тузатиш киритиш учун асосни ва шакл тўлдирилган санани кўрсатган ҳолда, очилган шаклни тўлдиринг;

4) “Сақлаш”га босинг.

 

СКнинг 266, 267, 269-271-моддаларига асосан илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига киритиладиган тузатиш Реестрини тўлдириш учун Ҳисоб-китобга 5-иловада:

1) my3.soliq.uzда шахсий кабинетдаги “ҚҚС суммасига тузатиш киритиш” хизматини танланг;

2) “ҚҚС суммасини ҳисобдан чиқариш”га босинг;

3) сўралган маълумотларни ЭҲФ ёки БЮДдан олиб ўтиб, тузатиш киритиш учун асосни ва шакл тўлдирилган санани кўрсатган ҳолда, очилган шаклни тўлдиринг;

4) “Сақлаш”га босинг.

Февраль ойи учун эски шакллар бўйича ҳисоботни топширганлар уни қайта топширишлари керак эмас. Лекин 2023 йилнинг январь-февраль ойлари учун ҳисоботни бошқа асосларга биноан қайта топшириш талаб қилинган тақдирда 10006_37-кодли янги шаклдан фойдаланинг.

Манбага қаранг.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text188697_yangilangan_shakl_buyicha_10006_37-kodli_qqs_hisob-kitobi_qanday_topshiriladi