Новое
16.12.22
ДСҚ юк ташиш хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда қўлланиладиган ўлчов бирликларини тартибга солди. Ушбу мақсадда, илгари бўлганидек, «хизмат (сўм)» ёки «бошқалар» ўрнига фақат «тонна-километр» (қатъий белгиланган) ўлчов бирлиги қўлланилади. ДСҚ мутахассислари уни қандай қўллаш лозимлиги ҳақида тушунтириш бердилар.
16.12.22
«Корхона муассисдан товарни қарзга бериш шартномаси бўйича материалларни олди. Айни пайтда корхонада бундай материаллар йўқлиги боис қарзни пул билан қайтариши мумкинми? Бу ҳолда ҚҚСни нима қилиш керак? Ушбу операцияларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
16.12.22
«Бизда ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган битта норезидент контрагент билан тузилган иккита ТИФ-контракт (экспорт ва импорт) бор. Ҳужжатларни ёпиш учун олиш ва тақдим этиш чоғида “валютани айлантирмаслик” учун ТСОЯЭАТдаги ушбу контрактлар ўртасида “ҳисобга олиш”ни амалга ошириш мумкинми?».
Вuxgalter.uz сўровига кўра Марказий банкда вазиятга ойдинлик киритдилар:
16.12.22
«Нотижорат ташкилоти (адвокатлик фирмаси) балансида енгил автомобиль бор. Раҳбарият уни ходимнинг юбилейига атаб совға қилишга қарор қилди. Адвокатлик фирмаси ходимга автомобилни текинга бериш чоғида қандай солиқларни тўлаши шарт? Операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА жавоб берди:
15.12.22
Корхона авиатранспортда юк ташиш бўйича транспорт-экспедиторлик хизматларидан фойдаланди. Экспедитор хизматлар учун қопланадиган суммага ва ўз ҳақи суммасига ЭҲФ тақдим этди.
«Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА юзага келадиган операцияларни хизматларни олувчи ва ижрочининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозимлигини тушунтириб берди:
15.12.22
«Корхона этил спирти ишлаб чиқаради. 02207001001000004 МХИК (Истеъмолбоп хом ашёдан ректификацияланган этил спирти (ректификацияланган), олий даражада тозаланган) кўрсатилган ЭҲФни жўната олмаяпмиз. Тизим солиқ органи томонидан чекловлар белгилангани ҳақида хабар бермоқда. Солиқ хизматининг call-марказида изоҳлашларича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарларга бундай чеклов қўйилади. Тегишли майдон тўлдирилгач, ҳисобварақ-фактура ўтади. Бироқ биз ичимликларни эмас, балки уларни тайёрлаш учун хом ашёни сотамиз. Уни рақамли маркировкалаш талаб этилмайди. Маҳсулотимизни маркировкалашимиз керакми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ «Алкоголь маҳсулотлари» товар гуруҳи мутахассиси Рустам ҚОДИРОВ вазиятни шарҳлади:
14.12.22
Ўзбек тилидаги МҲХС матнлари Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгач норматив ҳужжатларга айланди. МҲХСга ўтган барча ташкилотлар уларга амал қилишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисидаги Молия вазирлигининг буйруғи, АВ рўйхат рақами 3400, 2022 йил 13 декабрда кучга кирган.
14.12.22
Импорт қилувчилар мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, маиший техника) олиб кириш чоғида агрегацияланган импорт кодидан (АИК) фойдаланишлари шарт.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Asl Belgisi» тизимида бундай кодлар билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида гапириб берди:
12.12.22
«СК 478-м. мувофиқ, солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқ чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, адвокат 10 млн сўм гонорар олди. Адвокатлик бюроси (ёзув-чизув моллари, жой ижараси ва б.) учун харажатлар 2 млн сўмни ташкил этди, Адвокатлар палатасига аъзолик бадали – 150 минг сўм, адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 2 млн сўм.
1. Адвокатлар палатасига аъзолик бадали адвокатнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими ёки адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
2. Солиқлар ва адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи бўйича харажатлар адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
3. Адвокатнинг даромади ва ундан солиқлар қандай ҳисобланади? Адвокатнинг даромадлари юзасидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади?
4. Адвокатнинг даромадлари қандай проводкалар билан ҳисобланади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
12.12.22
Текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра хабарнома олиб, унда тақдим этилган қўшимча ҳисоблашларга буткул қўшилмаган бўлсангиз, қандай йўл тутиш лозим? Бунда илгари худди шундай мазмундаги хатни олганингизда солиқчилар автокамерал дастури хато ишлагани ҳақидаги далилларингизга қўшилган бўлса-чи?
Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бундай муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди: