Новое

Етказиб берувчининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатиб турилса

23.11.22
«Етказиб берувчининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатиб турилганидан хабаримиз бўлмагани учун унинг ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактурасини қабул қилдик. Энди Ҳисоб-китобни шакллантираётганда солиқни ҳисобга ололмаяпмиз. Гувоҳномаси тўхтатиб турилган етказиб берувчи ҚҚС қайд этилган ҳисобварақ-фактураларни тақдим этишга ҳақлими? Нима учун бундай ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚСни ҳисобга ололмаймиз?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Олег ЦОЙ вазиятга ойдинлик киритди:

Бошқа даромадлар ва харажатларга бир томонлама ЭҲФ қандай шакллантирилади

22.11.22
Бугун, 2022 йилнинг 22 ноябрида Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-банди кучга киради. У бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан расмийлаштириладиган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхатини белгилайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан нормани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Ўриндош ходим таълим хизматларига ҳақ тўлашда ЖШДС имтиёзидан қандай фойдаланади

22.11.22
Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВнинг хусусий болалар боғчаси хизматларига ҳақ тўлашда ўриндошнинг даромадларига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги эълон қилинган тушунтириши солиқ маслаҳатчилари орасида фаол муҳокамаларга сабаб бўлди. Модомики низо бор экан, демак, имтиёз тўғрисидаги нормани унинг камситишга доир хусусиятини истисно қилиш учун СКда аниқлаштириш лозим – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

Ихтиёрий тугатишда таъсисчига бадал қандай қайтарилади

21.11.22
МЧЖни ихтиёрий тугатишнинг қайси босқичида таъсисчи активларни олиб кетиши мумкин – тугатиш тўғрисидаги қарорга қадарми ёки солиқ текширувидан кейинми? МЧЖни ихтиёрий тугатишда таъсисчига активларни топширишда қандай солиқлар юзага келиши мумкин? Сотиб олинган активлар ва хизматлар бўйича ҳисобга олинадиган жамғарилган ҚҚС корхонани тугатишда бекор қилинадими ёки қайтариладими? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Автокамерал дастур фойда солиғи базасидан қўшимча ҳисобланган ҚҚСни чегирмаслиги тўғрими?

21.11.22
Товарни ички бозорда божхона қийматидан паст нархда реализация қилувчи импорт қилувчилар қўшимча ҚҚС ҳисоблашади. СКнинг 317-моддаси асосида улар ушбу суммани фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташлашади. Лекин автокамерал дастур бундай харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар деб ҳисобламайди ва қўшимча фойда солиғи ҳисобланган “хатлар”ни шакллантиради. Уларга қандай муносабат билдиришни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

Кичик бизнесга МҲМС нима учун керак

21.11.22
Маълумки, кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисобни юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. БҲМС эса, тегишинча, тарихда қолади. МҲМСга асос қилиб “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” олинган бўлиб, у БҲМСдан бир қатор қоидалар билан тўлдирилган. Бунда янги стандартга бухгалтерлар Ўзбекистонда дуч келмайдиган қоидалар – гиперинфляция, акция асосида тўлаш ва бошқалар киритилган. Нима учун бундай қоидалар ва умуман МҲМС кераклигини ОТБ маслаҳатчиси Иан РИТЧИЕ тушунтирди:

ҚҚС тўловчиси Tax Free тизимига ўтишга қандай тайёрланади

18.11.22
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.). ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади? Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида:

ҚҚС ҳисобга олингандан кейин камомад аниқланса

17.11.22
“МЧЖни текшириш чоғида ТМҚнинг камомади аниқланди. Камомаднинг қийматии моддий-жавобгар шахслардан ҚҚСсиз ундириб олинди. Ушбу етишмаётган ТМҚ ҚҚС билан харид қилинган, ҚҚС суммаси ҳисобга олинган”. Мазкур вазиятнинг солиқ оқибатлари ва хатони қандай тузатиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ гапириб берди:

Текширувдан олдинги таҳлилда аниқланадиган 13 та энг кенг тарқалган хатолар

16.11.22
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил чоғида аниқланадиган энг кўп учрайдиган хатолар шарҳини тақдим этди. Қайд этамиз:

ҚҚС ставкаси ўзгариши шартномаларга таъсир қиладими?

16.11.22
Агар корхонада узоқ муддатли шартномалар бўлса, қонун ҳужжатларига шартнома шартларига бевосита таъсир этадиган ўзгартиришлар киритилганда ҳар доим муаммолар юзага келади. Масалан, ҚҚСнинг ставкаси пасайтирилганда ҚҚС тўловчиси бўлган корхоналар раҳбарлари олдида шартномаларга ўзгартиришлар киритиш масаласи туради. Бу битимларнинг ҳар қандай турига: ижара, етказиб бериш, пудрат ва ҳоказо шартномаларга дахл қилади. Бундай вазиятда қандай йўл тутишни “Норма” экспертлари, адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН тушунтиришди: