Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хизматлар, донабай реализация ва юк ташиш учун қандай ўлчов бирлиги танланади
ДСҚ ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қўлланиладиган ўлчов бирликларини мақбуллаштиради. Хусусан, регулятор юк ташиш, хизматлар ва товарларни донабай реализация қилиш учун ўлчов бирликлари бўйича тушунтириш берди.
Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:
1. Юк ташиш
«Тонна-километр» ўлчов бирлиги рақамлар кетма-кетлигидан бошланадиган МХИК учун қатъий белгиланган ўлчов бирлигига айланди:
- 10102001 – сув транспортида юк ташиш хизматлари;
- 10103003 – ҳаво транспортида юк етказиб бериш хизматлари;
- 10107002 – автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари;
- 10108002 – темир йўл транспортида юк ташиш хизматлари.
Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг:
2. Хизматлар
Регулятор хизматлар учун ЭҲФни расмийлаштиришда қуйидаги ўлчов бирликларини қўллашни тавсия этади:
- «хизмат (сўм)» – алоҳида қисмларга ажратиб бўлмайдиган ва ажратилмайдиган, бир-биридан ажралмас ўзаро боғлиқ жараёнларни ўз ичига олган комплекс хизмат кўрсатсангиз (мисол учун, – хоналарни таъмирлаш хизматлари);
- «хизмат (марта)» – бошқа жараёнлардан алоҳида хизмат кўрсатсангиз, уни неча марта кўрсатганингизни ҳисобга олиш мумкин бўлса (мисол учун, – гилам ювиш хизматлари, маслаҳат бериш хизматлари ва ҳ.к.).
3. Донабай реализация қилиш
Регулятор «дона» сўзи ва қавс ичида унга изоҳ берилган бир нечта ўлчов бирлигини танлашни таклиф қилади:
- дона (капсула);
- дона (ўрам);
- дона (барабан);
- дона (тутам);
- дона (шлиф);
- дона (нусха) ва ҳ.к.
ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини шакллантираётганда маҳсулотингизни энг аниқ тавсифлайдиган ўлчов бирлигини танланг.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.