Новое

Божхона божининг комбинация қилинган ставкаси қандай қўлланилади

18.07.25
«Корхона Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель цилиндрларининг ишчи ҳажми 1 000 куб см бўлган янги автомобилни Германиядан импорт қилмоқда. Божхона расмийлаштируви санасидаги МБнинг шартли курси – 1 АҚШ доллари учун 13 000 сўм. Божхона қийматидан фоизлардаги комбинация қилинган ставкани ва унга қўшилган тарзда солиқ солинадиган товар бирлиги учун ставкани қандай қўллаш мумкин?» Buxgalter.uz тушунтиради:

My3.soliq.uz сайтидаги янги функционалларни ҳисобга олган ҳолда айланма солиғи ҳисоботига қандай ўзгартиришлар киритиш мумкин

18.07.25
«My3.soliq.uz электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «Юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги мурожаати» хизматининг функционали янгиланди. Энди бу хизмат орқали Ҳисоб-китобнинг 4-иловасига, яъни солиққа тортишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар акс эттирилган қисмига сатрма-сатр ўзгартиришлар киритиш мумкин. Тўғрисини айтганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ:

Фаолият турига қараб ФЖМС тарифлари коэффициентларини қандай қўллаш керак

17.07.25
ФЖМС бўйича суғурта тарифлари коэффициентлари иқтисодиёт тармоқлари кесимида касбий хавфнинг 20 та синфи бўйича – иш берувчининг 934 та фаолият тури бўйича қайта гуруҳланди. Бу 15.07.2025 йилдаги 443-сонли ВМҚда белгиланган. Батафсил маълумотлар buxgalter.uz шарҳида:

10 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларига қандай ўлчов бирлиги қўлланилади

16.07.25
10 августдан бошлаб шакар, шакар-рафинад, гуруч, макарон маҳсулотлари ва тортилган чой учун илгари бириктирилган «дона» ўлчов бирлиги нофаол ҳолатга ўтказилади. Тафсилотлар - buxgalter.uz сайтида:

Нима учун my3.soliq.uz тизими ижарага берувчиларнинг барча ЭҲФларини ҳисобга олмайди

15.07.25
Илгари хабар қилинганидек, ЭҲА операторлари ўз тизимларига ўзгартиришлар киритдилар: энди коммунал хизматлар (газ, электр энергияси ва ҳ.к.) бўйича «Харажатларни қоплаш» ЭҲФни тақдим этиш учун коммунал хизматдан кирувчи ЭҲФнинг ID рақамини кўрсатиш керак. Ушбу ўзгаришлар натижасида ижарага берувчилар жиддий муаммоларга дуч келишди. ЭҲФ my3.soliq.uz тизими орқали автоматик интеграция қилинганда, ижарага олувчилар томонидан коммунал харажатлар қопланганда ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловага ижарага берувчида тақдим этилган бир нечта чиқувчи ЭҲФдан фақат биттаси тушади. Ҳолат юзасидан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва «TAX CONSENSUS» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳ берди:

Импорт товар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун белгиланган қийматдан паст нархда сотилса

14.07.25
Товар 168 000 минг сўмга сотилди. Ҳисобварақ-фактурада 18 000 минг сўм ҚҚС суммаси кўрсатилган (168 000 : 112 х 12). Товарни божхонада расмийлаштиришда тўланган ҚҚС 22 680 минг сўмни ташкил этди. Бу суммаларни қандай ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин? Buxgalter.uz тушунтиради:

Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботларни тўлдириш керакми

11.07.25
«Сув ҳисоби» тизими маълумотлари асосида сув солиғи ҳисоботини автоматик шакллантириш тўғрисидаги норма қабул қилингандан кейин қишлоқ хўжалиги корхоналари учун сув солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш керакми, деган савол бўйича солиқ маслаҳатчиси Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириш берди:

Иш берувчи ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашга рози бўлса

11.07.25
Ходим корхона раҳбарига тиббий муассаса билан тузилган шартнома бўйича турмуш ўртоғининг даволаниши учун ҳақ тўлашни сўраб ариза тақдим этди. Унинг аризаси асосида буйруқ чиқарилди. Бу вазиятда ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими? Buxgalter.uz тушунтиради:

ЯИДХП орқали кўчмас мулкни бошқариш соҳасида қандай хизматлар мавжуд

11.07.25
Давлат органларининг кўчмас мулк билан боғлиқ кўплаб хизматларини масофадан туриб – ЯИДХП орқали олиш мумкин. Масалан, кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, турли маълумотномалар ва кўчирмалар олиш, қурилиш-монтаж ишлари тугаллангандан сўнг объектни фойдаланишга топшириш, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва бошқалар. Buxgalter.uz энг кўп талаб қилинадиган хизматлар рўйхатини, уларни ЯИДХПда бажариш тартиби ва нархини, муддатларини ҳамда бошқа муҳим тафсилотларни тузиб чиқди:

Президент қарори асосида ижтимоий солиқ бўйича имтиёз Солиқ кодексига киритилмаган бўлса, ундан қандай фойдаланиш мумкин

09.07.25
Ўзбекистонда солиқ тўловчилар Солиқ кодексига ўз вақтида киритилмаганлиги сабабли Президент қарори билан белгиланган имтиёз амалда қўлланилмаётган ҳолатга мунтазам дуч келмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари томонидан рад этилган тақдирда ҳам бундай имтиёздан фойдаланиш мумкин, деб ҳисоблайди: