2025 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

2025 йил октябрь ойида бизда 10 та назорат санаси бор, уларнинг баъзилари дам олиш кунларига тўғри келганлиги сабабли кўчирилади.

Ҳамма нарсани ўз вақтида тўлаш ва муаммосиз ҳисобот топшириш учун октябрь ойи учун бош бухгалтер режасидан фойдаланинг!

Режада, ҳар доимгидек, барча саналарни ёзиб қўйдик, НҲҲларга ҳаволалар қўйдик, мутахассисларнинг фойдали тавсияларини қўшдик:

Бирорта ҳам назорат санасини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

5 октябрь сўнгги кун (5 октябрь – якшанба бўлганлиги сабабли 6 октябрга кўчирилади**):

  • банклар томонидан 2025 йил сентябрь ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ташқари) бўйича фойда солиғини тўлаш .

 

8 октябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни тўлаш  .

Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва ШЖБПҲга бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун* мобайнида тўланади.

 

9 октябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил октябрь ойи учун қуйидаги ҳуқуқ учун йиғимларни тўлаш :

– умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш;

 – пиво ва пиво ичимликларининг чакана савдоси;

 – тамаки маҳсулотлари чакана савдоси.

 

10 октябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлаш ;

 

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2025 йил сентябрь ойида ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича 2025 йил октябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган бола тарбиялаётган ота-онадан бирига қўшимча дам олиш куни учун юридик шахс харажатларини қоплашга Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олиш учун 2025 йил сентябрь ойи учун ариза тақдим этиш .

16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойда бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 октябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил сентябрь ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш  ;

 

  • I ва II тоифадаги субъектлар томонидан 2025 йил III чорак учун атроф-муҳит табиий муҳитини ифлослантириш ва чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловлари бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш .

III ва IV тоифа субъектлари ҳисоб-китобни йилига 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача топширадилар.

 

15 октябрь – сўнгги кун:

  • 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан кутиладиган фойдадан келиб чиққан ҳолда 2025 йил IV чорак учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ;

Эътибор беринг

2025 йил 23 августдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлаши керак бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилди .

 

  • 2025 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • 2025 йил октябрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар ;

 

  • 2025 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)  ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 20 октябрь  .

 

17 октябрь – сўнгги кун:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрдан қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида хабарнома тақдим этиш* .

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

20 октябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш ;

 

  • солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш :

– чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки билан операциялар бўйича, мулк ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари операцияларини ҳам ўз ичига олган давлат мулкини реализация қилиш операциялари бундан мустасно .

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар* ;

Эътибор беринг

2025 йилдан солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилиш операциялари бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан бу операциялар бўйича имтиёз берилган  ;

 

  • жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан 2025 йил III чорак учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш .

Чет эл юридик шахслари томонидан юридик шахсларга, шу жумладан Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритаётган норезидентларга электрон хизматлар кўрсатилганда, ҚҚСни солиқ агентлари – бундай хизматлар харидорлари тўлайди ва ҳисоботни тақдим этади ;

 

  • 2025 йил III чорак учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлаш  .

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, истеъмол кооперативларидан ташқари, фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини фақат солиқ давридаги (календарь йили) якунлари бўйича тақдим этадилар. Ўтган солиқ даврида солиқ тўловчида жами даромад бўлмаса, солиқ ҳисоботини тақдим этиш шарт эмас .

Хусусий амалиётдаги нотариуслар солиқ ҳисоботини тақдим этадилар ва фойда солиғини йилига 1 марта – ўтган солиқ даврдан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўлайдилар ;

 

  • юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаганлар томонидан, солиқ даври учун солиқ суммаси  БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган, 2025 йил октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаганлар, солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва ЯТТлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)  .

Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланади ;

 

  • юридик шахслар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва солиқни тўлаш ;

 

  • 2025 йил III чорак учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича махсус рентага оид солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш (солиқ базаси – рентага оид даромад мавжуд бўлганда) .

Рентага оид зарар мавжуд бўлганда ҳисобот йилига 1 марта – солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади;

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил сентябрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 15 октябрь  .

 

23 октябрь – сўнгги кун:

  • 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ҳар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, бундай ошиш юз берган тўлиқ чорак ўтганидан кейин ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар .

Эътибор беринг

2025 йил 23 августдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлаши керак бўлган тадбиркорлик субъектларининг даромадининг чегаравий миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилди .

 

25 октябрь сўнгги кун (25 октябрь шанба бўлганлиги сабабли 27 октябрга кўчирилади**):

  • ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармасининг 2025 йил сентябрь ойи учун харажатларини қоплаш маблағларини тўлаш .

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни ҳисобланади .

** Агар муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади  .

 

 

 

2025 йил 2025 йил 2025 йил /ru/publish/doc/text211363_2025_yil_oktyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi