Новое
14.12.22
Импорт қилувчилар мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, маиший техника) олиб кириш чоғида агрегацияланган импорт кодидан (АИК) фойдаланишлари шарт.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Asl Belgisi» тизимида бундай кодлар билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида гапириб берди:
12.12.22
«СК 478-м. мувофиқ, солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқ чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, адвокат 10 млн сўм гонорар олди. Адвокатлик бюроси (ёзув-чизув моллари, жой ижараси ва б.) учун харажатлар 2 млн сўмни ташкил этди, Адвокатлар палатасига аъзолик бадали – 150 минг сўм, адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 2 млн сўм.
1. Адвокатлар палатасига аъзолик бадали адвокатнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими ёки адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
2. Солиқлар ва адвокатлик бюроси ходимларининг иш ҳақи бўйича харажатлар адвокатлик бюроси харажатларига киритиладими?
3. Адвокатнинг даромади ва ундан солиқлар қандай ҳисобланади? Адвокатнинг даромадлари юзасидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади?
4. Адвокатнинг даромадлари қандай проводкалар билан ҳисобланади?».
Ушбу саволларга «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:
12.12.22
Текширувдан олдинги таҳлил натижаларига кўра хабарнома олиб, унда тақдим этилган қўшимча ҳисоблашларга буткул қўшилмаган бўлсангиз, қандай йўл тутиш лозим? Бунда илгари худди шундай мазмундаги хатни олганингизда солиқчилар автокамерал дастури хато ишлагани ҳақидаги далилларингизга қўшилган бўлса-чи?
Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бундай муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди:
12.12.22
Ноябрь ойининг охирида IT Park Дирекцияси 35 та компания ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун резидент мақомидан маҳрум қилинганини эълон қилди. Ушбу компаниялар мақом билан бирга тегишли солиқ имтиёзларидан ҳам маҳрум бўлдилар.
Buxgalter.uz қандай қонунбузарликлар IT Park резиденти мақомидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкинлигини аниқлади.
09.12.22
19-сон БҲМСга мувофиқ, молия йилида инвентарлашни ўтказиш сонини ташкилот раҳбари белгилайди. Бироқ, ушбу масала унинг қарорига боғлиқ бўлмайдиган вазиятлар ҳам юзага келиб туради.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «TRI-S-AUDIT» МЧЖ директори Светлана ГОЛОСОВА хўжалик юритувчи субъект қандай вазиятларда ва қандай даврийлик билан ўз активлари ва мажбуриятларини инвентарлашдан ўтказиши шартлиги, шунингдек уни ўтказиш ташаббуси билан ташқаридан ким, қандай асосда чиқиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берди:
09.12.22
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида акс эттириладиган ҚҚС бўйича узилиш коэффициенти нимани англатиши юзасидан тушунтириш берди.
07.12.22
2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди:
07.12.22
«Солиқ текшируви давомида инспектор корхонада ҳисобварақ-фактураларни рақамлаш тартибига риоя этилмаслигини камчилик сифатида кўрсатиб ўтди. Бунинг учун жазолашлари мумкинми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги, бошланғич бухгалтерия ҳужжатларини қандай тўғри рақамлаш лозимлиги юзасидан тушунтириш берди:
06.12.22
2019 йилдан 16 IFRS «Ижара» стандарти кучга кирган. У ижарачида ижара шартномаларини тан олиш, баҳолаш, тақдим этиш ва ҳисоботда очиб бериш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритди.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ АЖ аудитори, DipIFR АССА Татьяна АНИСИМОВА ижарачилар 16 IFRS ни қандай қўллашлари юзасидан тушунтириш берди:
05.12.22
«Хорижий компания корхонамиз – Технопарк резидентига Ўзбекистон ҳудудида хизматларни кўрсатди. Норезидентнинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Хизматлар импортида ҚҚС тўлашимиз керакми ёки солиқ имтиёзи амал қиладими?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: