Полезное для бухгалтера в ноябре:
Агрегацияланган импорт кодлари (АИК) билан қандай ишлаш керак (йўриқнома)
Импорт қилувчилар мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, маиший техника) олиб кириш чоғида агрегацияланган импорт кодидан (АИК) фойдаланишлари шарт.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Asl Belgisi» тизимида бундай кодлар билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида гапириб берди:
– Маҳсулотларни рақамли маркировкалаш қоидаларига мувофиқ, импорт қилувчилар товарларни божхонада декларациялаш чоғида агрегацияланган импорт кодидан (АИК) фойдаланишлари керак.
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ, АИК БЮДнинг 31-графаси детализациясида эмас, балки БЮДнинг 31-графасида (Юк жойлари ва товар тавсифи) – «6» рақами остида бевосита товар ҳақидаги умумий маълумотларни киритиш учун белгиланган майдонда кўрсатилади.
АИК нима учун керак
2022 йил ноябрь ойида якунланган «Asl Belgisi» рақамли маркировкалаш тизими ва божхона органларининг ахборот тизими интеграциялангунига қадар айланма иштирокчилари импорт қилиш чоғида БЮДда рақамли маркировкалаш ҳақидаги маълумотларни тўлдирмай, товарларни декларациялаганлар. Товарлар эркин муомалага чиқарилгач (импорт), олиб кириш (импорт) тўғрисидаги хабарномани «Asl Belgisi» тизимига жойлаштирганлар. Унга асосан маркировкаланган товарларга «Айланмага киритилди» мақоми берилган.
Товарлар бундай усулда декларацияланганда қуйидаги кўплаб қонунбузарликлар аниқланган:
– товарлар «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилгунгача уларни маркировкалаш;
– маркировкаланган товарлар эркин муомалага чиқарилгач, уларни олиб кириш (импорт) тўғрисида хабарнома бериш.
Шу сабабли ваколатли идора маркировкалаш кодларини текширмай товарни декларациялаш усулини (олиб кириш тўғрисида хабарнома) АИК ёрдамида декларациялашга секин-аста ўтказишга қарор қилди.
Асосий фарқлари:
Олиб кириш (импорт) тўғрисида хабарнома |
АИКдан фойдаланиш |
Айланма иштирокчилари (импорт қилувчилар) олиб кириш тўғрисидаги хабарномани божхона тартиб-таомилларидан ўтгач шакллантирадилар. Ҳужжат тавсия тусига эга. Унга тизим муваффақиятли ишлов берган бўлса, унда кўрсатилган маркировкалаш кодлари «Айланмага киритилди» мақомини олади |
БЮДни расмийлаштириш чоғида АИК рухсат бериш тусига эга. Импорт қилувчи БЮД муваффақиятли расмийлаштирилгани ва товарлар эркин муомалага чиқарилгани (импорт) тўғрисида хабарнома олгач, АИКда агрегацияланган маркировкалаш кодлари автоматик равишда «Айланмага киритилди» мақомини олади. АИК шакллантирилгани тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда божхона органларининг ахборот тизимига берилади. Шу сабабли товарларни импорт божхона тартиб-таомиллари остида жойлаштираётганда божхона органлари уларнинг маркировкалангани ва АИК шакллантирилгани ҳақида ахборотга эга бўладилар. Улар божхона назорати жараёнида ушбу ахборотдан фойдаланишлари мумкин (БЮДни расмийлаштириш чоғида товарлар маркировкалангани ҳақидаги маълумотларни текшириш, божхона кўригидан ўтказиш ва бошқа операциялар) |
АИК нималардан ташкил топади
Агрегацияланган импорт коди импорт қилувчининг буюртманомасига кўра «Asl Belgisi» тизимида бепул генерацияланади. У 3 та маълумотлар гуруҳини ўз ичига олувчи белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлигидан (25 та рақам) иборат:
1) импорт қилувчининг СТИР ёки ЖШШИР;
2) АИК шакллантирилган сана;
3) АИКнинг 5 та белгидан иборат такрорланмас коди. Ушбу код декларацияланаётган товарнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.
- АИКни шакллантириш чоғида рўйхатга олинган эгаси, ТИФ ТН ва GTIN алмаштирилмайди.
- АИК бўш бўлиши мумкин эмас.
- Қуйидаги ҳоллардагина АИК тугатилиши мумкин:
1) импорт қилувчи АИК тугатилгани ҳақида ҳужжат тақдим этиб, унга тизим муваффақиятли ишлов берганда;
2) ДБҚ АИКни рўйхатдан ўтказишни (шакллантиришни) рад этганда;
3) ДБҚ илгари ушбу АИК билан БЮД расмийлаштирилгани ҳақида импорт қилувчини хабардор қилганда.
АИК қаерда кўрсатилади
Агрегацияланган импорт коди фақат БЮДда кўрсатилиши мумкин.
Бошқа ҳужжатларда (ЭҲФ, чеклар ва ҳ.к.) реализация қилинаётган товарга ёки унинг транспорт қадоғига берилган рақамли маркировкалаш кодлари кўрсатилади. АИК транспорт қадоғига ҳам, товарга ҳам босиб туширилмайди.
АИК билан қандай ишлаш лозим (қадамма-қадам йўриқнома)
1. «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтинг.
2. «Asl Belgisi» тизимининг «Маркировкаланадиган товарлар каталоги»га товар ҳақидаги маълумотларни киритинг.
3. Товарларни маркировкаланг: керакли миқдордаги маркировкалаш кодларига буюртма бериб, уларни импорт қилинаётган товар қадоғига босиб туширинг (зарурат туғилганда товарларни гуруҳланган ва (ёки) транспорт қадоғида агрегацияланг (бирлаштиринг)).
4. Божхонада расмийлаштириш учун тақдим этиладиган товарнинг қадоқларини аниқланг. Ушбу қадоқларни маркировкалаш кодларининг рўйхати берилган *.xls форматидаги файлни шакллантиринг. Товарлар агрегацияланган бўлса, гуруҳланган ва (ёки) транспорт қадоқларининг кодларини кўрсатинг.
5. Маркировкаланган товарлар «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» – ИМ 40 божхона режими остида жойлаштирилгунигача «Asl Belgisi» шахсий кабинетида АИКни генерациялаш учун буюртманома беринг.
6. БЮДни расмийлаштираётганда БЮДнинг 31-графаси «6» бандида олинган АИКни кўрсатинг.
7. БЮД расмийлаштирилгач, божхона товарларни эркин муомалага чиқариш ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда «Asl Belgisi» МАТга беради. АИК таркибига киритилган маркировкалаш кодлари автоматик равишда «Айланмага киритилди» мақомини олади.
Эътибор беринг! Қуйидаги тавсиялар ҳам сиз учун фойдали бўлиши мумкин:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.