Новое

Кичик ва ўрта корхоналар ҳисоби ва ҳисоботи 2024 йилдан МҲХС билан уйғунлаштирилади

03.10.22
Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990-йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради. Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” халқаро стандарти олинган. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

Солиқларни тўлашни қандай кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) мумкин (йўриқнома)

30.09.22
Солиқ тўловчи СКнинг 11-бобида белгиланган қоидалар бўйича солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга. Энди кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги аризани Давлат солиқ қўмитасига my3.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш мумкин. ДСҚ мутахассислари бу қандай ишлашини тушунтиришди:

Очиқ автомобиллар тўхташ майдонларига мол-мулк солиғи солинадими

29.09.22
“Ташкилотда иккита автомобиллар тўхташ майдони мавжуд – хизмат ва тижорий тўхташ майдони. Иккала тўхташ майдони автотранспорт учун белгилар чизилган, шлагбаум ва видеокузатув камералари билан жиҳозланган асфальт қопланган майдонларни намоён қилади. Тижорий автомобиллар тўхташ майдони назоратчи учун хона билан ҳам жиҳозланган. Бундай очиқ автомобиллар тўхташ майдонлари мол-мулк солиғи солиш объекти ҳисобланадими? Агар очиқ автомобиллар тўхташ майдони ижарага берилса, шартномани E-Ijara тизимида рўйхатга олиш зарурми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Ресурс солиқлари маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нодир ҚОДИРОВ жавоб берди:

2022 йил октябрь ойи учун бош бухгалтернинг режаси

29.09.22
Режа бўйича октябрь ойида 2022 йилнинг III чораги учун ҳисобот даврига якун ясалади. Buxgalter.uz сизга хотиржамлик, бардамлик, ишонч ва куч-қувват тилаймиз! Бош бухгалтернинг режасида сиз учун саналар бўйича йўл-йўриқлар, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда – экспертлар томонидан ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил тушунтиришлар берилган:

Таълим олиш учун тўловда солиқ чегирмасини олиш (йўриқнома)

29.09.22
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларига (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси ЖШДСга тортилмайди. Мазкур имтиёзни солиқ тўловчининг тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин (СК 378-м. 16-б.). Имтиёзни қандай қўллашни ДСҚ мутахассислари тушунтиришди:

МҲХСга ўтган корхоналарга қандай Счётлар режаси зарур

28.09.22
Молия вазирлиги тамоман янги тузилма ва счётларнинг рақамланиши билан МҲХС бўйича Счётлар режаси лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (Ўз БАМУ) экспертлари уни диққат билан ўрганиб чиқишди ва бухгалтерларга яхши маълум бўлган 21-сон БҲМС негизида Счётлар режасининг муқобил вариантини тайёрлашди. Улар халқаро стандартларга асосан ахборотни ошкор этиш учун зарур бўлган қўшимча счётларни киритган ҳолда, одатдаги тузилма ва рақамлашни сақлаб қолишди. Ўз БАМУ экспертлари айнан бундай Счётлар режаси халқаро ва миллий стандартлар бўйича счётлар маълумотларининг солиштирилишини таъминлаши мумкин деб ишонишади. Бу МҲХСга анча равон ўтиш ва МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида автоматлаштирилган дастурларни қайта созлаш харажатларини минималлаштириш имконини беради.

2022 йилнинг III чораги учун статистика бўйича кузатувдан ўтишни унутманг

28.09.22
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг III чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган.

ТХКМ ва ФМО тадбиркорга МХИКда хатонинг олдини олишга ёрдам беради

27.09.22
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди:

Чет эллик ҳамкор олдидаги қарз қандай ҳисобдан чиқарилади

26.09.22
“2021 йилда ташкилот чет эл компанияси билан товар етказиб беришга доир импорт контракти тузди. Кейинроқ ушбу компания билан алоқа узилди, биз уларга қарзнинг қолган суммасини тўлай олмаяпмиз. Мазкур суммани фойда солиғини тўламасдан ҳисобдан чиқариш мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

Мижозларни жалб қилганлик учун бонуслар қандай талқин этилади

26.09.22
“Компания “Сотинг ва даромад олинг” дастурини амалиётга жорий этишни режалаштирмоқда. Дастурнинг моҳияти: жисмоний шахслар компания билан оммавий оферта тузадилар ва улар томонидан ҳар бир янги жалб қилинган мижоз учун мукофот оладилар”. Мазкур ҳолда компания учун янги мижозларни жалб қилувчи шахсларда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: