Soliq иловаси дориларнинг нархи оширилганини аниқлашда ёрдам беради

preview

Давлат дори воситаларининг нархлари устидан назоратни кучайтиради. Бу Президентнинг 26.10.2022 йилдаги «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

2023 йил 1 майдан бошлаб харидорлар кешбек олиш учун Soliq мобил иловасида рўйхатдан ўтказадиган чеклардаги нархлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик равишда солиштирилади.

2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз
Референт нархлари 10.06.2020 йилдаги 3242-сон Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.

Нарх оширилгани аниқланса, ваколатли давлат органи текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқади. Унинг натижаларига кўра ушбу далил тасдиқланган тақдирда дорихона савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортилади. 

 

Текширув давомида ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш учун «Норма» юристларининг тавсияларидан фойдаланинг:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text185300_soliq_ilovasi_dorilarning_narhi_oshirilganini_aniqlashda_erdam_beradi