Новое

Ходимнинг даволаниши учун КПК орқали ҳақ тўлаш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?

30.08.22
Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг манфаатларини кўзлаб унинг стационар ва амбулатор тарзда даволанганлиги учун ҳақ тўлаш ёки унинг қийматини қоплаш – бу жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади саналади (СК 376-м. 1-қ. 1-б.). Ходимнинг даволанишига ҳақ тўлаш учун корхонанинг корпоратив картасидан фойдаланиш ва ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Саволга “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Виктория БЕЗГИНА жавоб беришди:

Товар ва хизматлар маркетплейс ва тўлов ташкилоти орқали қандай сотилади

26.08.22
22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. ДСҚ уларни маркетплейслар Давлат реестрига киритиш тартибини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Ҳисоботнинг янгиланган шаклида ижтимоий солиқнинг 1% ставкаси қандай қўлланилади

26.08.22
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг янгиланган шаклини (шакл коди – 11101_15) тўлдириш тажрибаси билан “Infinity Profit Solution” аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Дилором ХУДОЙБЕРДИЕВА ўртоқлашишди:

2022 йил сентябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

26.08.22
Сентябрь ойи 4 ишланмайдиган кун билан бошланади. Бемалол телефонни ўчириб, бироз муддат мажбуриятлар доирасидан четга чиқиш мумкин бўлади. 5 сентябрдан бошлаб ушбу режамиз сизга қўл келади! Эслатиб ўтамиз, солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда - ҳар доимгидек, экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномалар берилган:

ЭҲФ шаклларига қандай ўзгартиришлар киритилади

26.08.22
Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 471-сон қарори билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) ўзгартиришлар киритилди.

Грант ҳисобидан олинган иш ҳақига ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадими?

25.08.22
“Институт Кореянинг илмий-тадқиқот институти билан қўшма илмий грантни бажаришга доир шартнома тузди. Бунда халқаро ва чет эл ташкилотлари ва фондлари ҳамда илмий-техника ҳамкорлиги бўйича халқаро битимлар грантлари доирасида чет элдан олиб келинадиган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича имтиёзларни қўллаш юзасидан хулоса олди. Институт муайян ходимларга грант маблағларидан иш ҳақи тўлади. Халқаро грантни амалга оширишда қандай солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади: ЖШДС, ижтимоий солиқ, божхона божи?”. Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди:

Солиқ ҳисоботи ўз вақтида тақдим этилмаcлиги қандай жавобгарликка сабаб бўлади

24.08.22
2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинган (07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармон 1-б.). Бироқ тадбиркорларга барибир жарима солишади. Вазиятни ДСҚда тушунтиришди:

Қачон аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш зарур

24.08.22
ДСҚ текширувдан олдинги таҳлил ёки камерал солиқ текшируви чоғида солиқ ҳисоботида камчиликлар аниқланган тақдирда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайси муддатларда тақдим этиш, шунингдек сиз солиқ органлари хулосасига қўшилмасангиз, нима қилиш кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

Таъсисчилик бекор қилинса ва мулкдор ўз ҳиссасини олиб кетса, солиқ оқибатлари юзага келадими

24.08.22
“Икки йил олдин бизнинг корхонамиз қайта ташкил этилган. Янги ягона таъсисчи – юридик шахс бизнинг МЧЖ устав фондига асосий восита билан бадал қўшди. Асосий восита шу вақт мобайнида бевосита белгиланган мақсадига биноан фойдаланилди ва иқтисодий фойда келтирди. Эскириш ҳисобладик ва қайта баҳолашни амалга оширдик. Бу йил суд қарори билан унинг таъсисчилиги ноқонуний деб топилди ва бекор қилинди. Энди таъсисчи УФдаги ўз бадалини олиб кетмоқчи. 1. Агар битим ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, бизда ҚҚС солинадиган айланма юзага келадими? 2. АВнинг чиқиб кетиши ва УФнинг камайтирилишида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?”. Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди:

Президент томонидан бизнес учун қандай имтиёз ва преференциялар ваъда қилинди

23.08.22
22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида мамлакатимиз Президенти томонидан хусусий бизнес учун бешта йўналиш бўйича бир қатор имтиёз ва преференциялар эълон қилинди. Айнан нималар ваъда қилинди?