Новое

Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш сабаблари

04.07.22
Шундай вазиятлар бўладики, фаолият кўрсатаётган корхонадан янги хўжалик юритувчи субъектни ажратиб чиқариш бизнес учун энг яхши йўл бўлади. Бундай стратегиянинг ижобий жиҳатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Arkad Audit” консалтинг компанияси таъсисчиси Наталья ТУРАЛИНОВА сўзлаб берди:

Тўланган “таътил пули”нинг ишланмаган қисмини ундириш мумкинми

01.07.22
Ходимга 6 ой ўтгач таътил беришди ва иш йили учун таътил пули тўлашди. Таътилдан сўнг ходим ишдан бўшаб кетди. Ундан тўланган таътил пулининг ишланмаган қисмини ундириш мумкинми? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

Электрон рақамли имзо паролини ўзгартириш ундан бошқалар фойдаланмаслигини кафолатламайди

01.07.22
Кўнгилсиз янгилик: агар сиз “Yangi texnologiyalar” ИАМ Электрон калитларни рўйхатга олиш маркази томонидан берилган ЭРИси паролини ўзгартирсангиз, бу ушбу рақамли имзодан эски пароль билан ҳеч ким ҳеч қачон фойдаланмаслигини кафолатламайди. Бундай вазиятда қандай қилиб рухсат этилмаган ҳаракатлардан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан экспертлар сўзлаб беришди:

Бинони реконструкция қилишдаги ТМБ қандай ҳисобга олинади

30.06.22
Кўпинча корхоналар асосий восита сифатида фойдаланиш учун бино сотиб олишади, бироқ бундан олдин уни тўлиқ ёки қисман реконструкция қилишади. Реконструкция айрим элементларни (дераза, эшик, профнастил) алмаштириш каби, бинонинг анча қисмини демонтаж қилиш ва қайта қуришни ҳам назарда тутиши мумкин. Режалаштирилган реконструкция кўламига боғлиқ ҳолда сотиб олишда бинони ва демонтаж қилиш натижасида бўшайдиган моддий бойликларни қандай кирим қилишни buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтирди:

IT-парк резидентининг виртуал офиси нима ва у қандай ишлайди

30.06.22
IT-парк резидентлари қизиқарли преференцияга эга бўлишди: улар нотураржой мулкка ёки ижарага олинган бинога эга бўлишлари мажбурий эмас, улар виртуал офис орқали рўйхатдан ўтишлари ва фаолиятларни амалга оширишлари мумкин (14.05.2022 йилдаги 191-сон ВМҚ 5-б. “г” кичик б.). Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:

Қўшиб олинган корхонанинг кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилганда

29.06.22
«Умумбелгиланган солиқларни тўловчи «А» корхонаси айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган «В» корхонасига қўшиб олинди. Бундан кейин хорижий ҳамкор «С» корхонаси «А» корхонасидан импорт шартномаси бўйича қарзни сўради. Ушбу ҳолат «В» корхонасининг айланмадан олинадиган солиқни тўлашга оид ҳуқуқига таъсир кўрсатадими? У «А» корхонасининг импорт шартномаси бўйича воз кечилган қарзи бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши лозимми?». Саволларга «Норма» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб беради:

Товарлар ёки хизматларни турли нархда реализация қилинганда, қўшимча солиқларга асос яратмаслик мумкин

29.06.22
Кўп ишлаб чиқарувчилар турли улгуржи харидорлар учун “нарх танлови”ни қўллашади. Якуний нарх шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА қандай қилиб бу ҳолда СКнинг 248-моддаси 4-қисмига биноан қўшимча солиқларни ҳисоблашларга асос яратмасликни тушунтирди.

2022 йил июль ойи учун бош бухгалтер режаси

27.06.22
2022 йил июль ойида ҳаммаси режа бўйича: июнь ва июль ойлари учун солиқлар тўланади, II чорак учун чораклик ҳисоботлар, III чорак учун бўнак тўловлари бўйича маълумотномалар тақдим этилади... Қурбон хайити байрами муносабати билан айрим солиқ тўловчилар учун ҳисоботлар топшириладиган сана кейинги кунларга кўчирилади. Байрам 10 июлга белгиланиши тахмин қилинмоқда – иккита қўшимча дам олиш куни ҳам берилади: • 11 июль – барча режимда ишлайдиганлар учун; • 12 июль – 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлаб берилмайди, 5 кунлик иш режимида 16 июль шанба куни ишлаб берилади. Ҳар қандай вазиятда ҳам, қандай ҳисоботлар топширилиши ва қандай солиқлар тўланиши кераклигини buxgalter.uz нинг июль режасидан билиб олишингиз мумкин. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда экспертларнинг ҳисобот шаклларини тўлдиришга оид батафсил йўриқномаларини кўришингиз мумкин:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида “касаллик варақаси”ни акс эттириш

27.06.22
“Касаллик варақалари бўйича харажатларни корхона СКнинг 371-моддасига ҳавола берган ҳолда илгари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари”да акс эттирган. Ҳозир ҳисоботда имтиёзга ҳавола мавжуд эмас. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича ҳисобланган суммалар қандай ва қаерда акс эттирилади? Бунинг учун Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0201-сатри - “Иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги Солиқ кодексида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари”дан фойдаланиш мумкинми?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Янги нормаларни ҳисобга олган ҳолда НКТ чекидаги хатони тузатиш

24.06.22
НКТ чекларига тузатиш киритишга тааллуқли янги нормалар жорий этилмоқда. Биринчидан, тадбиркорлар солиқ бўйича ҳисоботларда бир томонлама ЭҲФ ёрдамида НКТ орқали сотиш тўғрисидаги маълумотларни акс эттира олишмайди. Харидор билан амалга ошириладиган ҳар бир ҳисоб-китобга барча мажбурий реквизитлар бўйича тўғри маълумотлар билан НКТ чекини уриш зарур. Иккинчидан, чекка фақат хато аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунига қадар тузатиш киритиш мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.