Компания хорижда олинган хизматлар учун қандай солиқларни тўлаши керак

preview

“Ташкилотимиз бизга БААда кўргазма стендини  монтаж қилиш бўйича хизматлар кўрсатган Туркия компаниясига (норезидентга) пул маблағларини ўтказди. Биз норезидентлардан олинадиган фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашимиз керакми?”. 

Buxgalter.uz ушбу саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВАдан жавоб олди:

 

Норезидентлардан олинадиган фойда солиғи 

– Ўзбекистондан ташқарида ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар, бундан СКнинг 351-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ишлар ва хизматлар мустасно, норезидентларнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига кирмайди. 

Норезидентлардан олинадиган фойда солиғини тўлаш керак эмас.

 

ҚҚС 

Умумий қоидага кўра, агар хизматларнинг харидорлари Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширса ёки турса, Ўзбекистон ҳудуди норезидентнинг хизматларини реализация қилиш жойи деб эътироф этилади

Агар харидор кўрсатилган ҳудудда юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш асосида ҳақиқатда ҳозир бўлса, Ўзбекистон хизматлар харидорининг фаолиятни амалга ошириш жойи деб эътироф этилади

Хизматларни реализация қилиш жойини аниқлашнинг алоҳида ҳоллари СКнинг 241-моддаси 3-қисмида белгиланган. 

Жумладан, кўргазма стендини  монтаж қилиш бўйича хизматларни норезидент Ўзбекистон ҳудудида эмас – БААда кўрсатса, Ўзбекистон мазкур хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди

Бу ҳолда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш шарт эмас. 

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text183401_kompaniya_horijda_foydalanilgan_hizmatlar_uchun_qanday_soliqlarni_tulishi_kerak