Новое

Чет эллик ходимга my.gov.uz да кўрсатиладиган давлат хизматлари

24.06.22
Чет эллик ходимлар Ўзбекистондаги компанияларда ишлашлари ёки бу ерда хусусий бизнесларини очишлари мумкин. Ўзларининг шахсий ва ишбилармонликка доир масалаларини ҳал қилишда улар ҳар бир ҳолатда давлат органларига қатнашлари шарт эмас. Улар айрим хизматларни электрон шаклда олишлари мумкин. Buxgalter.uz чет эл фуқароларига асқотиши мумкин бўлган ЯИДХПдаги асосий хизматлар рўйхатини тузди.

USB-токенга ёзилган электрон рақамли имзога ўтиш зарурми

23.06.22
ДБҚ сайтида ТИФ иштирокчиси шахсий кабинетига ва my.soliq.uz да солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кириш чоғида идентификация тизими USB-токенга ёзилган ЭРИсидан фойдаланишни таклиф қилади. Ушбу технология “анча хавфсиз” технология сифатида таклиф қилинади. Ҳақиқатан шундайми, одатий “флешкадаги ЭРИ”дан воз кечиш зарурми?

Ижарага олувчи ижара ҳақи ҳисобига таъмирлашни амалга оширса

23.06.22
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи - фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилари. Ижарага олувчи бинони ижара ҳақи ҳисобига таъмирлади. Бунда ижарага берувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ва у вазиятни бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтирди:

Ким 1 июлгача статистика ҳисоботи бўйича сўровномаларни тўлдириши зарур

22.06.22
Давстатқўм 2022 йил 1 июлга қадар қуйидаги шакллар бўйича сўровномаларни тўлдириб жўнатиши сўралаётган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди: 1 hisobot mazmuni (1kb); 1 hisobot mazmuni (1 korxona). Батафсил - buxgalter.uz нинг қадамма-қадам йўриқномасида:

Божхона тўловларини ташқи юридик шахс тўлаган бўлса

22.06.22
Чет эл компанияси “А” корхонасига ускунага эҳтиёт қисмларни бепул топширди. БЮД бўйича юкни олувчи - “А” корхонаси. Чет эл компаниясининг топшириғига биноан божхона расмийлаштирувини Ўзбекистон резиденти бўлган “Б” компанияси амалга оширди. У ИМ-70 ва ИМ-40 режимларига расмийлаштиришда “А” компанияси учун барча тўловларни тўлади. Ушбу божхона тўловларини бепул олинган эҳтиёт қисмлар таннархига киритиш зарурми? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

Бузилган маҳсулотни ҳисобдан чиқаришдаги солиқ оқибатлари

21.06.22
Корхона - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади. Корхона омборидаги тайёр маҳсулотларнинг бир қисми яроқсиз ҳолга келган. Уни ҳисобдан чиқаришни қандай расмийлаштириш ва тугатишда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Тузатилган ёки тўлиқ бўлмаган БЮД расмийлаштирилган бўлса, ҚҚС қандай ҳисобга олинади

21.06.22
Тузатилган ёки тўлиқ бўлмаган божхона юк декларациясини расмийлаштириш қўшимча ҚҚС тўлашга олиб келади. Buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ (ACCA DipIFR, CAP) корхона ушбу суммаларни ҳисобга олишга қарор қилган тақдирда у қандай хатарларга дуч келиши мумкинлигини тушунтирди:

Асосий воситалар таркибида хато тарзда “ИХЖ” ҳисобда турса, нима қилиш керак

20.06.22
“Корхонанинг ҳисоб сиёсатида мол-мулкни асосий воситалар жумласига киритиш мезонлари ёзилган - 1 йилдан ортиқ хизмат муддати, қиймати ЭКИҲнинг 20 бараваридан кўп. Текширув чоғида 0190 асосий воситалар счётига бир неча йил олдин харид қилиш пайтида қиймати ЭКИҲнинг 20 бараваридан кам бўлган инвентарь хато тарзда киритилганлиги аниқланди. Тегишинча, ушбу йилларда унга амортизация ҳисобланган. Ушбу мол-мулкни 1080-счётига ўтказиш ва жорий молия йилида қолдиқ қиймати бўйича тўлиқ харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА жавоб берди:

2022 йилнинг II чораги учун статистика ҳисоботи қандай топширилади

20.06.22
Давстатқўм сайтида “Танланма кузатув” бўлимида тасдиқланган жорий йилнинг II чораги учун танланма кузатув остига тушган кичик корхоналар ва микрофирмалар Рўйхати эълон қилинган. Шаклни қандай тўлдириш ва жўнатиш ҳақида “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА сўзлаб берди:

Воситачида харажатларни қоплаш қандай ҳисобга олинади

17.06.22
ҚҚС тўловчи бўлган комитент воситачига транспорт харажатларини қоплаб беради. Буни бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттиришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: