Новое
02.06.22
Корхона норезидент ходимларни ишга жалб қилди ва улар яшаши учун квартирани ижарага олишни режалаштиряпти. Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириб берди:
02.06.22
Buxgalter.uz корхона ходимлари ва учинчи шахслар учун саёҳат йўлланмаларини харид қилишнинг солиқ оқибатлари ҳақида кўп маротаба ёзган эди. Мавзунинг давомида яна иккита вазиятни кўриб чиқамиз: 1) иш берувчи яхши ишлаганлиги учун айрим ходимларини Бухоро ва Самарқандга саёҳат билан рағбатлантирди. Бундай рағбат ушбу ходимлар учун моддий наф ҳисобланадими? Бу ҳол учун ЖШДС бўйича қандайдир имтиёзлар мавжудми? 2) Ходим мустақил равишда Хивага туристик йўлланма сотиб олди, у ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?
02.06.22
Ўзбек тилидаги СКнинг 299-моддаси мазмуни унинг рус тилидаги таҳриридан фарқ қилади. Бу айрим текширувчилар рус тилидаги Кодекс билан ишлаётган корхоналарга мунтазам қўшимча фойда солиғи ҳисоблашга уринишларига олиб келмоқда.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА СКнинг 13-моддасига мувофиқ қўшимча ҳисоблашлар учун асослар йўқ, ҳуқуқий зиддиятларни эса имкон қадар тезроқ бартараф этиш лозим, деб ҳисоблайди:
02.06.22
“Корхона дастурий маҳсулотни Россиядан Ўзбекистонга импорт қилади, кейин эса шу маҳсулотни хорижга экспорт қилади. Уни импорт ва экспорт қилишда, шунингдек Ўзбекистонда мижозларга (шу жумладан норезидентларга) қайта сотишда қандай солиқлар юзага келади? ҚҚС бўйича имтиёз мавжудми? Айланмадан олинадиган солиқ (даромад солиғи) битимдан тўланадими ёки ой якуни бўйичами?”.
Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
02.06.22
2022 йил 1 январга қадар бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун курсдаги фарқлар 22-сон БҲМС “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби”га асосан ҳисобга олинган. 1 январдан бошлаб берилган ёки олинган бўнакларни қайта баҳолашдан юзага келадиган курсдаги фарқ солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олинмайди (СК 320-м. 5-қ.).
Ушбу ўзгартиришни ҳисобга олган ҳолда ҳисобни қандай тўғри юритиш ва солиқ солинадиган фойдани аниқлашни Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди:
01.06.22
ДСҚ 2022 йил 1 июндан бошлаб касса чекларини бермаганлик тўғрисида SoliqUz мобиль иловаси орқали аризалар бериш ва уларни кўриб чиқишнинг янги қоидаларини жорий этади. Тадбиркорлик субъекти устидан бир мартадан кўп ариза келиб тушган тақдирда бу сайёр солиқ текшируви ва молиявий санкцияларга сабаб бўлади.
Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати департаментининг бошқарма инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ бу қандай ишлаши ҳақида батафсил сўзлаб берди:
31.05.22
ҚҚС тўловчиси бўлган лизинг компанияси лизингга топшириш учун ускунани импорт қилди. Бунда - ускунани етказиб бериш билан боғлиқ қўшимча харажатларни амалга оширди. Уларнинг бир қисмини лизингга олувчи қоплаб беради, харажатларнинг қолган қисмини лизинг компанияси амалга оширади.
Бундай харажатларни ҳисобга олиш ва улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга қабул қилиш тартиби қандайлигини “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:
30.05.22
15 июнь яқинлашгани сари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси МҲХСга ўтган корхоналарни аудиторлик хулосаларини топширишга шоширади. Бироқ, аудиторлик текширувидан ўтишдан олдин, бундай корхоналар МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни топширишлари керак. Бироқ шакллар ҳали тасдиқланмаган. Бинобарин, афтидан, рисоладагидек аудиторлик хулосасини, ҳеч ким муддатида топшира олмайди.
Молиявий маслаҳатчи Анвар РЎЗМАМАТОВ buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ тўловчилар бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишлари лозимлиги ҳақида сўзлаб берди:
30.05.22
Агар мол-мулк ижараси бўйича битим яқин қариндошлар ўртасида тузилса, ЖШДС тўлаш зарурми. Масалан - ота ва ўғил ўртасида? Яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкни текин ижарага бериш тўғрисидаги шартнома қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:
27.05.22
Ташувчи (юридик шахс, ҚҚС тўловчи, резидент) чет эл корхонаси - норезидент билан юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузди. Юк Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб олувчигача ташилади, юкнинг жўнатиш пункти ва белгиланган пункти Ўзбекистонда жойлашган. Юкни олувчи - юридик шахс, резидент.
Бу ҳолда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади ва ташувчи ноль даражали ставкани қўллаши мумкинми? Буни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: