ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида “касаллик варақаси”ни акс эттириш

preview

“Касаллик варақалари бўйича харажатларни корхона СКнинг 371-моддасига ҳавола берган ҳолда илгари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 1-илова “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари”да акс эттирган. Ҳозир ҳисоботда имтиёзга ҳавола мавжуд эмас. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича ҳисобланган суммалар қандай ва қаерда акс эттирилади? Бунинг учун Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0201-сатри - “Иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги Солиқ кодексида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари”дан фойдаланиш мумкинми?”. 

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

– Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича тўловлар – бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар эмас, балки жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларидир . Тегишинча, уларга ижтимоий солиқ солинмайди - фақат ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солинади .

Шу тариқа, корхона ижтимоий солиқ бўйича солиқ базасини камайтириш учун “касаллик варақалари”ни хато тарзда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 011-сатрида, шунингдек Ҳисоб-китобга 1-иловада кўрсатган. Ҳисоб-китобни ушбу қисмида нотўғри тўлдирилган бутун давр учун қайта топширишни тавсия қиламиз.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича тўловларни бундан кейин фақат 012-сатрда “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 5-устуни)” ва ходимлар бўйича ёйилмада - Ҳисоб-китобга 6-иловада кўрсатинг.

Эслатиб ўтамиз
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси “декрет пули” деб ҳам аталади. Ушбу тўловлар ходиманинг жами даромадига қўшилмайди . Тегишинча, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси суммаси ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text182432_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisob-kitobida_kasallik_varaqasini_aks_ettirish