Новое

Бухгалтерларни келгусида нималар кутмоқда?

26.05.22
Бутун дунёда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект ривожланиши сабабли ҳисоб юритиш жараёнининг катта қисми автоматлашганини кўрамиз. Замон тараққиёти бухгалтерлардан молиявий ҳисоботларни фойдаланувчиларга самарали усулда тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директорининг ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ сўзлаб берди.

2022 йил июнь ойи учун бош бухгалтер режаси

25.05.22
2022 йил 5 июндан 25 июнга қадар май ойи учун солиқ ҳисоботи тақдим этилиши ва солиқлар тўланиши, шунингдек жорий йил июнь ойи учун бўнак тўловлари тўланиши лозим. Сизга солиқлар бўйича етакчи экспертларнинг долзарб ва фойдали тавсияларига ҳаволалар берилган чек-варақларни таклиф этамиз:

Ташқи савдо операциялари: олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация бўйича ЭҲФ тақдим этиш зарурми

25.05.22
Молия вазирлиги ташқи савдо операциялари бўйича қуйидаги тушунтиришларни берди: 1) олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация ташқи савдо контрактлари бўйича ҚҚС юзага келмайди; 2) ЭҲФ шакллантирилмайди; 3) Фойда солиғи ҳисоб-китобида реализациянинг барча суммасини кўрсатиш зарур. Ишда яна нимани ҳисобга олиш зарурлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди:

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекига тузатиш киритиш

24.05.22
Онлайн-НКМ, виртуал касса ва электрон тўлов тизимларини қўллаш тартиби тўғрисида низомда чекка тузатиш киритиш тўғрисида қоида пайдо бўлди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди:

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи норезидентдан бинони ижарага олса

24.05.22
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона чет эл компанияси билан унинг Тошкент шаҳридаги биносини ижарага олиш учун шартнома тузди. Ижарага олувчида норезидентнинг хизматлари бўйича ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келадими, агар у - ҚҚС тўловчиси бўлмаса? Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан ишлашнинг 3 та янги қоидаси

24.05.22
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Улар тадбиркорга касса техникаси билан нимадир содир бўлганда ёки ТХКМга тўлов кечикканда ёрдам бериши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликни “Марон” МЧЖ ТХКМнинг онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Рустам ЯКУБОВ тушунтирди:

Камайиш томонга аниқлаштирилган ҳисоботни топшириш

23.05.22
Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи кўрсаткичлари камайиш томонга тузатилса, бухгалтер нимага солиқ солиш базасининг камайиши рўй берганлигини тушунтириб бериш илтимоси билан хабар олади. У айнан нимани амалга оширишига тўғри келишини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ва “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб беришди:

Давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматларидан ҚҚС қандай ҳисобланади

23.05.22
Давал хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналарнинг бухгалтерлари бундай операцияларни расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва солиқ солиш масалалари билан тўқнаш келадилар. Хусусан, ҚҚС ҳисоб-китобига доир саволлар туғилади. Операцияларни расмийлаштириш ва солиқни ҳисоб-китоб қилиш тартибини «Норма» компанияси эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтириб берди:

Контрактлар бўйича солиқ маъмуриятчилиги мураккабликларини енгиб ўтиш

20.05.22
Товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш контрактлари (ИМ74 ва ЭК11) юзасидан солиқ маъмуриятчилиги бўйича ваколатли органларнинг тушунтиришлари хануз мавжуд эмас. Хусусан - бундай операциялар бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш юзасидан. Тадбиркор бундай шароитларда нималарга тайёр бўлиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

Тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кимларга субсидиялар берилади (252-сон ВМҚ)

20.05.22
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланди. Унга мувофиқ тадбиркорлар бизнес лойиҳалари учун қўшимча маблағлар олишлари мумкин. Қуйида санаб ўтилган субсидиялар тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра ажратилади.