Ногиронлиги бўлган шахслар учун туризм инфратузилмасини барпо этишнинг манфаатли томонлари

preview

ҚҲТБТда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани ривожлантирувчи туроператорлар ва турагентлар, жойлаштириш воситалари ҳамда ташувчилар учун субсидия ва имтиёзларни назарда тутади. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида.

 

2022 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 790 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган фуқаролар яшайди. Улар учун туризм инфратузилмаси такомиллаштирилади:

  • Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида - 2023 йилда;
  • Фарғона, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятларида - 2024 йилда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида - 2025 йилда;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида - 2026 йилда.

 

Тадбиркорлар учун

2023 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартга қадар қуйидагилар давлат томонидан қопланади:

  • меҳмонхонанинг камида 3 та хонаси ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган, шунингдек, эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар билан жиҳозлаш ва сақлаш бўйича харажатлар:

       - 5 юлдузли тоифадаги меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун 3 млн сўм;

       - 4 юлдузли тоифадаги меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун 2 млн сўм;

       - 3 юлдузли тоифадаги меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун 1,5 млн сўм;

       - тоифасиз меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун 1 млн сўм;

  • ўриндиқли аравачалар учун бассейнларни қулай тарзда жиҳозлаш харажатларининг бир қисми - лекин 10 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • ресторан ва кафелар учун овозли меню харид қилиш ва таъминлаш бўйича харажатлар - ҳар бир овозли меню учун 1 млн сўм миқдорида;
  • транспорт хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қулай тарзда жиҳозлаш харажатларини қоплаш:

       - М1 тоифадаги автомобилларни кўтаргич билан таъминлаш учун 10 млн сўм, лифтлар билан таъминлаш 15 млн сўм;

       - М2 ва М3 тоифадаги автомобилларни кўтаргич билан таъминлаш учун 15 млн сўм, лифтлар билан таъминлаш 20 млн сўм; 

       - М1, М2 ва М3 тоифадаги автомобилларда ҳар бир ўриндиқ учун 3 млн сўм.

Ўзбекистон фуқаролари учун ички саёҳатни ташкил этувчи (гуруҳ учун камида 5 нафар ногиронлиги бўлган шахс) Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорлар, бундай саёҳат бўйича фойда солиғи тўлашдан озод этилади. 

 

Ногиронлиги бўлган туристлар учун

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга саёҳат давомида ҳамроҳлик қилувчи фуқароларга қуйидаги миқдорларда чегирмаларни бериш жорий қилинади:

  • транспорт воситалари чипталарини харид қилиш ва фойдаланишда:

       - авиа чипта қийматининг 50%и;

       - темир йўл чиптаси қийматининг 40%и;

       - автобус чиптаси қийматининг 30%и;

  • маданий мерос объектлари, музейлар ва театрларга ташриф  буюрганда:

       - чипта қийматининг 50%и.

Чипталарни харид қилиш ва улардан фойдаланиш учун чегирмалар ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси мавжуд бўлганда тақдим этилади.

Лойиҳа ҚҲТБТда 26 июнга қадар муҳокама қилинади. Муҳокамада иштирок этиш учун ҳавола бўйича ўтинг.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text182138_nogironligi_bulgan_shahslar_uchun_turizm_infratuzilmani_barpo_etishning_manfaatli_tomonlari