Новое

Норезидент бир нечта компанияда ишласа, ДМни рўйхатдан ўтказиши зарурми

30.03.22
Чет эл компанияси Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар билан маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун - турли муддатларга шартномалар тузади, уларнинг ҳар бири 183 кундан ошмайди. Хизматлар кўрсатиш учун у Ўзбекистонга мутахассисларни жўнатади ва ўзи улар учун иш ҳақи тўлайди. Чет эл компанияси Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми? Ўзбекистондаги турли компаниялар билан бир нечта шартномалар тузишда хизматлар кўрсатиш даврини қандай тўғри ҳисобга олиш лозим? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

Чет эллик шахс республикадан ташқарига чиққанда, ЖШДС ставкаси қандай ҳисобланади

30.03.22
«Ташкилот директори – чет эллик шахс Ўзбекистонда турганига 1 йилдан ошди. 12%лик ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинган, бироқ февраль ойининг бошида у Қозоғистонга бориб келган. Бу ҳолат ЖШДС ставкасига таъсир қиладими?». Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

ЭҲФ - мажбурий, далолатнома - тарафлар ихтиёрига кўра

29.03.22
Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Бу вазиятда электрон ҳужжатларни расмийлаштиришга чиқимларни қандай қисқартириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «Норма» эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА гапириб берди:

Кўчмас мулк билан боғлиқ “хорижий” хизматлар бўйича ҚҚСни тўлаш

29.03.22
Чет эл қурилиш компанияси Ўзбекистондаги корхона билан тузилган шартнома бўйича республикамизда спорт комплексини қуради. Ёки - чет эл юридик шахси Ўзбекистонда бино сотиб олди ва уни ижарага беради... Хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномалар асосида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар бўйича ҚҚСни қандай ҳисоблаб чиқишни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

Ваколатхонани ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкинми

29.03.22
Ўзбекистонда товарлар ва хизматларни реализация қилмайдиган чет эл компанияси ваколатхонаси бош компаниясидан ўз эҳтиёжлари учун импорт бўйича канцелярия товарларини олди. Бунинг ортидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига энди ваколатхона ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун хабарнома бериши ва кейинчалик ТИФ операциялари мавжуд бўлмаган тақдирда “бўш” ҳисоботлар топшириши кераклиги тўғрисида хат келди. Бу қонунийми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:

Диққат! Дори воситалари учун МХИКлар янгиланди

28.03.22
Маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг ягона электрон миллий каталоги оператори дори воситалари МХИК кодларини янгилади. Энди каталогда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистонда реализация қилишга рухсат этилган барча дори воситалари учун МХИК мавжуд. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, улгуржи тармоқ ва дорихоналар ушбу ўзгартиришларни ўз ЭҲФ ва онлайн-НКМда инобатга олишлари лозим.

2022 йил апрель ойи учун бош бухгалтер режаси

28.03.22
Апрель ойида солиқ ҳисоботи, айрим солиқ тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. my.soliq орқали ҳисоботларни жўнатишда – ЭҲФ борасида ҳам, электрон тизимларда ҳам, текширувдан олдинги автоматик таҳлилда ҳам муаммолар юзага келмайди деб умид қиламиз. Режамиз муҳим саналарни ўтказиб юбормасликда сизга ёрдам беради. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин:

Хусусий мактаб ўқувчилар формасини сотса, имтиёзни қўллаши мумкинми

25.03.22
Хусусий мактаб ўз ўқувчиларини мактаб формаси билан таъминлайди. Ота-оналар эса тўловни амалга оширадилар. Бунда ўқув муассасасида қандай солиқ оқибатлари юзага келишини Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:

ННТда тижорат фаолияти ва фоизли даромад бўлса

25.03.22
Нотижорат ташкилотнинг тижорат даромадларига қандай шартларда ва қандай ставкалар бўйича солиқ солинади? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Ер участкаси ижара шартномаси E-ijara да қандай ҳисобга қўйилади (йўриқнома)

24.03.22
ДСҚ ер участкаси ижара шартномаларини ҳисобга қўйишга мўлжалланган янги функционални ишга туширди. Тартиб-таомил ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан қуйидаги муайян ҳаракатлар амалга оширилишини талаб қилади.