Новое

2022 йил апрель ойи учун бош бухгалтер режаси

28.03.22
Апрель ойида солиқ ҳисоботи, айрим солиқ тўловчилар томонидан эса 2022 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботлар тақдим этилади. my.soliq орқали ҳисоботларни жўнатишда – ЭҲФ борасида ҳам, электрон тизимларда ҳам, текширувдан олдинги автоматик таҳлилда ҳам муаммолар юзага келмайди деб умид қиламиз. Режамиз муҳим саналарни ўтказиб юбормасликда сизга ёрдам беради. Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича экспертларнинг батафсил йўриқномаларини топишингиз мумкин:

Хусусий мактаб ўқувчилар формасини сотса, имтиёзни қўллаши мумкинми

25.03.22
Хусусий мактаб ўз ўқувчиларини мактаб формаси билан таъминлайди. Ота-оналар эса тўловни амалга оширадилар. Бунда ўқув муассасасида қандай солиқ оқибатлари юзага келишини Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:

ННТда тижорат фаолияти ва фоизли даромад бўлса

25.03.22
Нотижорат ташкилотнинг тижорат даромадларига қандай шартларда ва қандай ставкалар бўйича солиқ солинади? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Ер участкаси ижара шартномаси E-ijara да қандай ҳисобга қўйилади (йўриқнома)

24.03.22
ДСҚ ер участкаси ижара шартномаларини ҳисобга қўйишга мўлжалланган янги функционални ишга туширди. Тартиб-таомил ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан қуйидаги муайян ҳаракатлар амалга оширилишини талаб қилади.

Ўқиш учун тўловда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллашдаги ўзгартиришлар

24.03.22
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди МВ ва ДСҚнинг қарори, АВ рўйхат рақами 2107-1, 17.03.2022 й.. Нималар ўзгарди?

Ижарага олувчи солиқ солиш мақсадларида капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади

24.03.22
Фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобига амортизация қилинадиган активлар қисмида 29.12.2021 йилдаги ЎРҚ-741-сон Қонун билан СКга киритилган ўзгартиришлар (СК 306-310-м.) биноларни ижарага берувчилар ва ижарага олувчиларда кўплаб саволлар туғдирди. Янгиликларни “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА ва “Profi Training” бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтиришди:

Жадал амортизацияни қўллаш тартиби

24.03.22
2022 йил 27 январь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилинди (ПҚ-104-сон қарор). Унинг бандларидан бири билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига (хостеллар, отеллар ва ҳ.к.) фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда биноларнинг қийматини 2 йил давомида амортизация сифатида чегириладиган харажатлар жумласига киритиш ҳуқуқи берилди. Ушбу преференцияни қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

Ходимга автомобиль совға қилишди: ҳисоб ва солиқ оқибатлари

18.03.22
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

ДМ 2021 йил якунлари бўйича соф фойдадан олинадиган солиқни тўлаши керакми

18.03.22
Доимий муассасалар 2022 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2021 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисобот топширди. СКнинг 347-моддасига киритилган ўзгартиришлар туфайли улар 2021 йил соф фойдасидан олинадиган фойда солиғини тўлашлари керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди:

Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши қарз олувчиларда солиқларга таъсир кўрсатади

17.03.22
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади.