Новое
26.11.21
2021 йил якунланишига оз вақт қолди. Бухгалтерлар учун январь ойининг илк саналаридан бошлаб ишлар қизғин бўлади: солиққа оид қонунчиликдаги янгиликлар, ДСҚнинг янги назорат тизимлари – Е-aktiv ва E-ijara га ўтиш масалалари ва ҳ.к. Яна йиллик ҳисоботларни топшириш керак. 2022 йилга ўтишни енгиллаштириш учун декабрь ойининг охиригача бажарилиши керак бўлган муҳим ишларни рўйхат бўйича режалаштиринг. Ўз ишини яхши биладиган бош бухгалтерлар қуйида келтирилган айрим бандлар бўйича аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган:
26.11.21
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган чоралар хусусий тиббиёт муассасаларига қандай таъсир кўрсатганлигини buxgalter.uz жадвалида кўринг:
26.11.21
Воситачилик, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича ва бўнак тўловини қўллаган ҳолда товарларни реализация қилишда онлайн-НКТ тизими солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда айланмаларни автоматик тарзда акс эттириши учун ДСҚ янги функционални жорий этди. Янгиликларни қандай қўллаш мумкин ва техникани қайта созлаганларда нима ўзгаради? Buxgalter.uz ДСҚда батафсил тушунтиришлар олди.
25.11.21
Умумий қоидага биноан меҳнат шартномасида кўзда тутилган шартлар унинг томонлари - ходим ва иш берувчи келишувига кўра ўзгартирилади. Бироқ айрим ҳолларда меҳнат шартлари бунга ходим (МК 90-м.) ёки иш берувчи (МК 89-м.) муҳтож бўлганда келишувсиз ўзгартирилиши мумкин.
Ҳаракатлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳар бир ҳолатда - турлича. “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА сизга ёрдам тариқасида солиштирма жадвални тайёрлади:
25.11.21
Корхона ўз эҳтиёжлари учун хўжалик усулида бино қурмоқда. Бажарилган қурилиш ишлари бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этиш зарурми?
Саволга “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА жавоб берди:
25.11.21
Кўп ишлаб чиқарувчилар товарни тортиб, қуйиб ёки метражда эмас, балки қадоқланган ҳолда реализация қилишади. Сотиладиган товар сонини улар шу пайтгача қадоқлар сони билан ўлчашган.
Бугун ҳар бир МХИКга ўзининг ўлчов бирлиги - вазни, узунлиги, ҳажми ва ҳ.к. боғланган. Товарни қадоқда (қутида, флаконда ва ҳ.к.да) сотишни давом эттириш учун ДСҚнинг “Қадоқни шакллантириш бўйича хизмат” янги сервисидан фойдаланинг.
24.11.21
ДСҚ ЭҲФ тизимига янги функционални киритди. У тадбиркорлик субъектига товарнинг ўлчов бирлигини танлашга ёрдам беради. Чунки энди ҳар доим ҳам одатдаги ўлчов бирликларини қўллаб бўлмаяпти. Buxgalter.uz ДСҚ мутахассислари ёрдамида вазиятни аниқлаштирди.
24.11.21
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона Ўзбекистон ҳудудида туристик хизматлар кўрсатади. Мазкур корхона ва хорижий компания ўртасида экспорт шартномаси тузилди ва у ТСОЯЭАТда расмийлаштирилди. Ўзбекистон ҳудудида хорижликларга кўрсатиладиган туристик хизматларга ҚҚС солинадими? Корхона харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
Buxgalter.uz илтимосга кўра, саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:
24.11.21
“Корхона товуқ гўшти етиштиради. 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда парранда гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод қилинган (25.10.2021 йилдаги ЎРҚ-725-сон Қонун). Омборлардаги 2021 йил 10 октябрь ҳолатига емлар ва ветеринария препаратлари қолдиқларини нима қилиш керак? ҚҚСни танлаш ва уни емлар таннархига киритиш, 2022 йил 1 январь ҳолатига эса уни яна ҳисобга олиш зарурми?
24.11.21
Солиқ маъмуриятчилигини модернизация қилиш 2021 йилда чакана савдо соҳасига ҳам дахл қилди. Buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга жамлади: