Ташқи бозорга чиқувчи компания қандай солиқларни тўлайди

preview

МЧЖ Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиб, ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида. Бунда у қандай солиқларни тўлайди? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– “Ўзбекистондан ташқарида хизматлар кўрсатиш - бу хизматлар экспорти саналади :

Ишлар (хизматлар) экспорти -   бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар,Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш) ҳисобланади.

 

ҚҚС

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматлар бўйича айланмага ҚҚС солинади. Реализация қилиш жойини аниқлаш қоидалари СКнинг 241-моддасида белгиланган.

Умумий қоидага биноан, башарти бундай хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида турса ва фаолиятни амалга оширса, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.

Агар СКнинг 241-моддасида назарда тутилган шартлар бажарилмаса, ҚҚС юзага келмайди.

Бунда Ўзбекистон реализация қилиш жойи,  деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатувчи Ўзбекистоннинг юридик шахслари СКнинг 37-бобида белгиланган тартибда ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Ушбу бобни қўллаш мақсадида бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланма  солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади .

 

Фойда солиғи

Агар хизматлар экспортидан олинадиган даромадлар жами даромаднинг 15%идан ошса, 0% миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади.

Шуни инобатга олиш жоизки,   0% миқдоридаги солиқ ставкаси хизматларни чет эл валютасида экспорт   режимига чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.

 

Айланмадан олинадиган солиқ

Хизматларни экспортга реализация қилишдан олинган даромадлар, агар улар умумий даромаднинг 15%идан кўпроғини ташкил этса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси ҳисоб-китобида чегирилади ”.

Эътибор беринг

Агар сизнинг компаниянгиз ташқи иқтисодий фаолиятга киришган бўлса, сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text176964_tashqi_bozorga_chiquvchi_kompaniya_qanday_soliqlarni_tulaydi