Новое
26.10.21
25 октябрь куни акциз солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ имтиёзларини жорий қилувчи бир йўла иккита ҳужжат қабул қилинди. Бу - Президентнинг “Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5267-сон қарори ва “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-725-сон Қонун. Янгиликлар моҳияти - norma.uz портали шарҳида:
26.10.21
ДСҚ ва Молия вазирлиги Солиқ кодексига текширувдан олдинги назорат тушунчасини киритишни таклиф қилишмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига биноан ташаббусни англаб етишга ёрдам берди:
25.10.21
Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан маҳсулотни экспорт қилиш бўйича валюта контрактини тузди. Экспорт қилинаётган маҳсулот республика ҳудудини тарк этмаяпти, сабаби хорижий компания Ўзбекистондаги нефть-газ конларини ўзлаштириш давомида ундан технологик жараёнларда фойдаланмоқда. Ушбу контракт Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида расмийлаштирилиши керакми? Экспорт қилинаётган маҳсулот божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтиши шартми? Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг Валюта назорати бошқармаси мутахассислари жавоб беришди:
25.10.21
Чораклик ҳисоботлар топширилди. Ноябрь ойида бироз хотиржам бўламиз, таҳлика-таҳлил тизими нуқтаи назаридан секин-аста қилган ишларимизни текшириб чиқамиз: бунга етарлича вақтимиз бўлади...
25.10.21
2022 йил апрелдан бошлаб солиқчилар ЭҲФ ёки назорат-касса техникаси чекларида “нотўғри” МХИКлар акс эттирилганлиги учун жаримага тортишни бошлашлари мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу вақтга қадар солиқ органлари талай саволларга жавоб беришлари лозимлигига эътибор қаратди. Хусусан, МХИК билан боғлиқ катта мураккабликлар умумий овқатланиш корхоналарини объектив равишда синовдан ўтказмоқда:
22.10.21
ДСҚ воситачи орқали хизматлар норезидентдан олинганда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг янги тартибини эълон қилди. Buxgalter.uz илтимосига биноан янгиликларни солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди.
22.10.21
2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди.
22.10.21
Онлайн-НКТ чекларида ва ҳисобварақ-фактураларда рақамли маркировкалаш кодини кўрсатиш учун устунлар мавжуд. Buxgalter.uz рақамли маркировкалаш бўйича оператор “CRPT TURON” МЧЖ ва ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари билан биргаликда уларни тўлдириш бўйича тавсияларни тайёрлади.
21.10.21
Бир қарашда, тажрибали бухгалтер учун хизмат сафари харажатларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш осондек туюлади. Фақатгина берилган бўнаклар бўйича проводкалар тузилса ва ҳисобдор ходимларнинг харажатлари тан олинса бўлди. Бироқ амалиётда кўпинча бундай ходимлар билан ҳисоблашишлар солиқларнинг қўшимча ҳисобланишига олиб келади. Вuxgalter.uz илтимосига биноан «Arkad Audit» консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА кўп учрайдиган айрим хатолар ҳақида сўзлаб берди.
21.10.21
2021 йилнинг 9 ойи учун солиқ ҳисоботи бўйича барча солиқ тўловчилар ҳисобот топширишди. Бироқ солиқ органларига топшириладиган молиявий ҳисобот ҳам бор. Ким ва қандай муддатларда III чорак якунлари бўйича ҳисобот топшириши зарурлигини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди: