Маҳсулот Ўзбекистонда қолса, валюта контрактини ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) расмийлаштириш керакми

preview

Ўзбекистон корхонаси хорижий компания билан маҳсулотни экспорт қилиш бўйича валюта контрактини тузди. Экспорт қилинаётган маҳсулот республика ҳудудини тарк этмаяпти, сабаби хорижий компания Ўзбекистондаги нефть-газ конларини ўзлаштириш давомида ундан технологик жараёнларда фойдаланмоқда. Ушбу контракт Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида расмийлаштирилиши керакми? Экспорт қилинаётган маҳсулот божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтиши шартми? Ушбу саволга buxgalter.uz илтимосига биноан  ДСҚнинг Валюта назорати бошқармаси мутахассислари жавоб беришди: 

  

- Президентнинг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли Қарорига мувофиқ, Маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш ҳуқуқи берилган .

Маълумот учун: ТСОЯЭАТдаги мазкур контракт тури “09” – “республика ҳудудида экспорт контракти” идентификация рақами остида белгиланади ва экспорт контрактига тенглаштирилади.

БКнинг 21-моддасига мувофиқ Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши керак.

Шунинг учун, экспорт контракти доирасида республика ҳудудида амалга ошириладиган (чегарадан ўтказилмайдиган) операциялар божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилмайди.

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ru/publish/doc/text174393_mahsulot_uzbekistonda_qolsa_valyuta_kontraktini_ahborot_tizimida_tsoyaeat_rasmiylashtirish_kerakmi